3:23

Худо сизни севади

MP3

Асслому алайкум суюкли опа-сингиллар. Кўплар улар ҳали масиҳий бўлмасларидан аввал Худо уларни севганини тушунмайдилар. Римликларга мактубнинг 5 – бобидан биз ҳали Худога душман бўлган вақтимизда ҳам, барчамиз ҳали гуноҳкор бўлган пайтимизда ҳам Худо бизни севганини билиб оламиз (8 – оят). Агар Худо бизни ўша аҳволимизда ҳам севган бўлса, энди Унга фарзанд бўлганимиздан кейин бизни қанчалик севар экан! Унинг севгиси Юҳанно 15:9 да Исонинг қуйидаги сўзлари орқали ифода этилган: “Осмондаги Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Севгимга содиқ қолинглар”. Билл ва Глориф Гейсер “Мен суюклиман” номли қўшиқ ёзган. Бу қўшиқнинг бир ибораси ёдимда: “Мен суюклиман, мен суюклиман… Мени ҳаммадан яхши биладиган Зот мени ҳаммадан кўпроқ севади”. Ва бу ҳақиқат. Забур 138 бобда бирон сўз тилимга келмасдан олдин Худо уни билиши ҳақида айтилган (4 – оят).

Бизни турмуш ўртоғимиздан ёки ер юзидаги бошқа ҳар қандай инсондан кўра яхшироқ биладиган Худо – бизни ҳаммадан яхшироқ биладиган ва ҳаммадан кўпроқ севадиган худди Ўша Худодир. Сизни айблайдиган ва сиз нима қилсангиз ҳам ажойиб ҳисоблайдиган инсонлар бор бўлса, ҳато қилганингизда сизни йўналтиради ва ўзингиз ҳақингизда яхши фикрлашни шакллантиришга ёрдам беради. Ҳаммамиз ҳам қандай бўлсак, уйда ҳам, ишда ҳам, жамоатда ҳам шундай қабул қилишларини истаймиз. Аслида, кучимизнинг аксарият қисмини бизни қабул қилишлари учун сарфлаймиз. Исо Масиҳнинг хочда қилган ишлари туфайли гуноҳларим учун жазони бекор қилиб, Худо мени қандай бўлсам, шундай қабул қилиши мумкинлигини англаш менга катта ёрдам берди. Агар Унинг марҳаматига эришиш учун бирон нима қила олганимда, менинг нажотим фақат имон орқали амалга ошмаган бўлар эди.

Фақатгина Исо Масиҳнинг мўъжизавий хизмати туфайли Худо бизни боримизча қабул қилди. Буни янада яхшилаш имконсиз. Агар биз ўзимизни қабул қила олмасак, бошқа кимдир бизни қабул қилишига қандай ишонамиз? Худо ҳам, турмуш ўртоғим ҳам, ким бўлса ҳам мен рад қилган бўларди. Мен ўзимни қабул қила олмаганимда, ҳақиқий “мен” имнинг атрофида девор пайдо бўлади. Кенг тарқалган икки нотўғри тушунча инсонларга ўзларини қабул қилишларига ҳалақит беради. Эҳтимол, улар сизга ҳам ўз қадрингизни билишингизга ҳалақит бераётгандир? Уларнинг биринчиси шуки – инсонлар “Мен мукаммал бўлишим керак”, деб ўйлайдилар. “Нафақат мукаммал, балки энг яхшиси бўлишим керак”, деб ўйлайдилар. Бундай фикр бемаъниликдай туюлса ҳам улар мукаммалликка эришиш, ғолиб бўлишга қаттиқ ҳаракат қиладилар. Нима учун?

Чунки бундайлар, қабул қилинишга эришишнинг ягона ишончли йўли деб ўзларига ва бошқа ҳаммага ўзларини нимагадир арзишини исботлаш деб ҳисоблайдилар. Аслида эса қалбларининг тубида ички қадр-қимматга эга эканликларига ишонмайдилар. Агар сиз ҳам шундай инсонлардан бўлсангиз, беҳуда хатти-ҳаракатлардан воз кечинг. Энг яхшиси, сиз ўзингизга Худонинг назари билан қарашни бошланг. Агар сиз ўзингизга Худонинг назари билан қарасангиз, камчиликларингизга виждонан қарай оласиз. Масиҳ уларнинг устида ишлаши учун бу камчиликларни Унинг олдига олиб кела оласиз ва шу билан бир вақтда ҳаётингизда сизни мағрурликка етакламаслиги учун қобилиятларингизни ва кучли тарафларингизни ҳам Унинг олдига қўя оласиз. Ўзингиз ҳақингизда соғлом фикрга эга бўлиш учун сиз мукаммал инсон бўлишингиз шарт эмас; Худо сизда яратган ана шу бетакрор шахсиятдан қувонишингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top