4:10

Болаларимиз қандай муносиб турмуш ўртоқлари топадилар?

MP3

Xурматли тингловчилар бу мавзу бўйича орангиздан баъзи бирларингиз аллақачон бош қотиришни бошлаган бўлсангиз, баъзиларингиз бу xақида ўйлашга менга xали анча эрта,деган xаёлга боришингиз мумкин. Аммо сизларга шуни айтиб қўяйки, бу xақида ўйлашга xеч қачон эрта бўлмайди. Фарзандларимизни ёшликлариданоқ, шунга тайёрлаб боришимиз керак. Бундан ажабланманг. Сиз Худонинг фарзанди экансиз, фарзандингизни xам Исо Масиxнинг қурбонлигини қабул қилишига тайёрлайсиз. Йиллар давомида фарзандингизни Худога яқинлашишга ўргатасиз. Бу сизга Худо томонидан берилган мажбурият. Агар фарзандингизга Худо xақида кўпроқ ўргатсангиз, уни Худонинг йўлидан юришга ўргатсангиз, фарзандингиз катта бўлганида xам ўз турмуш ўртоғини Худонинг хоxишига кўра танлашга xаракат қилади. Сиз жуда яхши биласиз турмуш ўртоқ топиш бу магазинга кириб, шарф ёки рўмолча танлаш эмас. Худо бизни яратганида вақти келиб бизга муносиб турмуш ўртоқ беришни xам режалаштирган. Фарзандингизга ёшлигидан Худованд xар бир жуфтликни Ўзининг хоxишига кўра бирлаштиришини ўргатиб боринг. Шунда фарзанд улғайгач, ўз хоxишига кўра эмас Худонинг иродасига кўра турмуш ўртоқ топиш xақида ўйлайди. Шундай фарзанд ўстириш ва унинг камолини кўриш қанчалик бахт-а! Аммо фарзандларимизга Худо xақида ўргатиш баробарида улар учун тинимсиз ибодат қилишимиз керак. Фарзандимиз xақида ибодат қиладиган бўлсак, соатлаб ўтиришимиз мумкин. Унинг Худовандга ишонадиган, фақат Унинг иродасига кўра яшайдиган, б уюк имон соxиби ва Раббимизга хизмат қиладиган инсон бўлиши ва яна талайгина руxий нарсалар xақида ибодат қиламиз. Ундан ташқари уларни xимоя қилишини сўраб, ўқишларини яхшилаши, тўғри дўстлар топиши учун, ақлли ва зукко бўлишлари, xар қандай ёмон одамлар таъсиридан, ёмон воқеалардан, бахтсиз xодисалардан ва ёвуз руxлар таъсиридан xимоя қилишини сўраб илтижо қиламиз. Кўрдингизми xозирнинг ўзидаёқ қанча ибодат мавзуларини санаб ўтдик. Аммо бундай мавзуларни тинимсиз давом эттириш мумкин. Шу ерда фарзандингиз учун ибодат рўйxатига яна бир нарсани – келажакда унинг учун муносиб турмуш ўртоқ топишини xам киритиб қўйинг. Xа бу xақида ибодат қилишни xам унутманг. Худованд бизнинг ибодатларимизга эътиборсиз эмаслигини У илтижоларимизга албатта жавоб беришини биласиз. Шундай экан фарзандингизнинг келажаги учун xозирданоқ ибодат қилинг. Агар фарзандингиз аллақачон улғайган ва уйланиш арафасида бўлса, унга муносиб турмуш ўртоқ топишига ёрдам Беринг. У билан дилдан суxбатлашинг. Унга қандай қиз ёқишини билиб, Худодан художўй ва ўғлингизга ёқадиган қиз кўрсатишини сўраб ибодат қилинг. Фарзандлар улғайганида уларнинг ташвишлари xам улғаяди, дейишади. Бу рост гап. Аммо имонли оилалар учун бу икки баробар рост гап бўлади. Чунки улар нафақат ташқи балки руxий xаёт учун xам ташвишланишлари керак бўлади. Шунинг учун xам Худо эски ахдда: «ФАрзандларингизга ёшлигидан мен xақимда ўргатинглар, улар билан юрганда xам ўтирганда xам ётганда xам, Менинг қонунларимни ўргатинглар”, деб ёзилган. Яна “Фарзандингни ёшлигиданоқ тарбияла, шунда у қариганида xам бу йўлдан оғишмайди”, дейилган. Шунинг учун фарзандларимизни ёшликларидан қайси йўлда тарбияласак, катта бўлганларида xам шу йўлдан борадилар. Агар ёшликларидан Худога яқин бўлишни ўргатсак, улғайганида ва xиссиётлари жунбушга келганида xам Худованднинг қонунларини унутмайди. Павлус шогирди Тимўтийга: «Ёшлик эxтиросларидан қоч”, деб ёзганида жуда xақ эди. Фарзандларимиз улғайгач уларга ёшлик эxтиросларидан қочишни, ўз хоxишларини жиловлаб, Худовандга топширишни ўргатишимиз керак бўлади. Бу эса биз каби оналарга икки баробар иш бўлади. Ибодат қилиш ва ўргатиш бир маромда олиб борилса, фарзандларимиз албатта муносиб турмуш ўртоқларига эга бўладилар. Балки бу мавзу xақида ўз фикрларингиз бордир. Шундай бўлса, бу xақида бизга албатта маълум қилинг. Чунки биз бир-биримиздан ўрганамиз. Xаётий тажрибаларингиз билан ўртоқлашсангиз бағоят миннатдор бўлардик. Кейинги сафар яна ғойибона дийдорлашгунга қадар Худованд сизларга ёр бўлсин! Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top