3:11

Мулоқот нима?

MP3

Ассалому алайкум. Мулоқот қилиш нима? “Рэндом Хаус” луғатига кўра, “ниманидир билдириш ёки фикрлар, ҳис-туйғулар, маълумотларни ёзма ёки оғзаки усулда алмашиш” деган маънони англатади. Оилавий муаммолар бўйича маслаҳатчи ҳамда оилавий мулоқот ҳақидаги бир қатор китоблар муаллифи Норман Райт оддийроқ таърифни таклиф қилади: “Мулоқот – бошқа шахс билан у сизнинг сўзларингизни тушунадиган усулда маълумотлар алмашиш жараёнидир. “Гапириш”, “тинглаш” ва “тушуниш” – буларнинг бари мулоқот жараёнида содир бўлади”. Мулоқот қилиш – ўзингизни бошқалар билан самимий бўлишиш демакдир. Бугунги кунда бундай суҳбатлар эр-хотинлар учун жуда муҳим ҳисобланади. “Икки инсон бир-бирларига ўз ҳаётларининг тўлиқ маъносини маълум қилганида, бир-бирларининг ҳаётларида қўлларидан келганча эътибор билан иштирок этганларида суҳбат содир бўлади”, — деб ёзади Дуайт Смолл.

“Кам гапирадиган, зерикарли шерикнинг ҳавфи” мақоласида Синтия Дойч шундай дейди: “Мулоқот қилиш учун иккита шерик зарур. Агар шериклардан бири буни истамаса, унда фақат гаплашиш мумкин, лекин мулоқот бўлмайди. Муаммолар бўйича мулоқот қилиш – мураккаб фаолият бўлиб, инсонни ўзини ҳимоясиз ҳис қилишга мажбур қилади. Лекин ўзаро муносабатлар муаммоларсиз бўлмайди, бу муаммоларни муҳокама қилиш эса уларни ҳал қилиш усулидир. Агар шериклардан биттаси муҳокамада иштирок этмаса, унда муаммо ҳал бўлмайди ва бу муаммо чуқурлашиб, ўзаро муносабатнинг бошқа соҳаларига ҳам таъсир кўрсатади. Агар шериклардан биттаси қайсарлик билан мунтазам равишда маълум муаммоларни ҳал қилишдан бош тортса, адолатлироқ бўлар эди.

Кимдир мулоқот қилишдан бош тортганда, иккинчи шерикда ҳам мулоқотни тўхтатиш учун кучли истак пайдо бўлади. Маълум бир вақт ичида – одатда бу қисқа вақтда содир бўлади – шериклар бир-бирларига нисбатан хафачиликни, ёқимсизликни ҳамда бегоналикни ҳис қилишади. Кўпинча, асосий муаммо ҳал қилингандан кейин муносабатларнинг бошқа соҳадарини ҳам қайта тиклашга тўғри келади. Инсонларни бир-бирларига нисбатан самимий қиладиган яхши муносабат жуда нозик бўлади ва агар бу муносабат бузилган бўлса, уни қайта тиклаш учун жуда эҳтиёткорлик ҳамда кўп меҳнат талаб этилади”. Кўп одамлар ўз фикрларини тасдиқлаш учун гаплашишни мулоқот қилиш, деб ҳисоблашади. Лекин муҳим мулоқот икки қисмдан — гапира олиш ва эшита олишдан иборат бўлади. Бугунги кунда кўпгина эр-хотинлар кўпинча эътиборга олмайдиган ҳолат – тинлаш маҳоратидир.

Худо бизга иккита қулоқ ва битта оғиз берганидан келиб чиқиб, Ирландияликлар гапирганимиздан икки баробар кўпроқ тинглашимиз керак, деган доно хулосага келишган. Ёқуб шундай ёзган: “Ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин бўлсин” (Ёқуб 1:19) ва бу сўзларнинг акс садоси сифатида Шекспир шундай деган: “Ҳаммани эшит, лекин жуда кам одам билан суҳбатлаш”.“Эшитишда чаққон” ибораси “эътиборли тингловчи бўлиш” деган маънони билдиради. Кўпчилик одамлар агар ўзлари гапирсалар мулоқотда ўзларини қулай ҳис қилишади. Улар айнан бир хил фикрни бошқалардан эшитишдан кўра, ўз ҳолатлари, ҳис-туйғулари, фикрлари ҳамда ғояларини таъкидлашганида ўзларини ишончли ҳис қилишади. Ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайдиган эшита олиш маҳорати кўпчилик инсонлар учун мулоқотнинг энг мураккаб жиҳати ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top