3:29

Ишончли муносабат яратиш

MP3

Ассалому алайкум. Фарзанд ақлини таний бошлаганидан бошлаб, ота-она унга ишонч туйғуси ҳақида тушунтириб боришлари керак. Сабаби, шу туйғу туфайли фарзанд ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди ва жавобгарлик масъулиятини ҳам ўрганади. Вебстер луғатида изоҳланганига кўра, ишонч – “инсоннинг самимийлиги, очиқ кўнгиллилиги ва шунга асосланган муносабатидир”. Бу – фарзандингиз тўғри қарор қабул қилишига ишонишдир ва бу ишонч йилдан йилга ортиб бориши керак. Агар бир сафар болангиз тўғри қарор қилмаса, ҳеч қиси йўқ, уни қаттиқ койиманг. Аксинча уни донолик билан тўғри қарор қилишга йўналтиринг ва яна бир марта унга ишонишингизни айтинг. Ишончли алоқани қандай яратиш мумкин? Фарзандингиз сизнинг ишончингизни қозониши учун унга имкон бериш лозим. Сиз унга ҳеч қандай шартларсиз севги ҳадя қиласиз, бироқ у сизнинг ишончингизни қозониши ва ҳар бир муваффақиятли ўтган синови учун тақдирланиши керак.

Фарзандингизда имкон туғилиб, оилангизда қабул қилинган принциплар асосида тўғри қарор чиқарганида, сизнинг ишончингизни оқлаган бўлади. Ҳар гал фарзандингизга оз-оздан эркинлик берганингизда, бу ҳақда унга айтишни унутманг. Унга эркинлик – бу синов эканини айтинг. Агар у бу эркинликдан тўғри фойдалана олса, янада кўпроқ эркинликка эришади. Унутманг, бу эркинлик унга ўз ҳатти-ҳаракатлари устидан назоратни ушлашга ва улар учун жавобгар бўлишга ўргатади. Агар унинг ҳатти-ҳаракатлари бу эркинликдан тўғри фойдалана олмаётганини кўрсатса, унда сиз уни бу имтиёздан маҳрум қилишингизга тўғри келади. Маҳрум қилишдан олдин у билан жиддий гаплашинг. У ўзига имконият берилганлиги ва у бу имкониятдан тўғри фойдалана олмаганини тушунсин. Кейинги сафар болага ишонч билдиришганида, у бу ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишига туртки бўлади.

Фарзандингиз билан орангизда ишончли муносабат яратиш бир нечта усулларни кўрсатаман. Фарзандингизни ўзининг хонасида ёлғиз қолдириб, бир дақиқа сизни кутиб туришини сўранг. Қайтиб келганингизда, у ўз хонасида бўлса, демак синов муваффақиятли ўтган бўлади. Бунинг учун уни мақтаб қўйсангиз ҳам бўлади. Ростгўйлиги учун мақтанг. Бола росгўйликни ўрганишида, ота-онанинг далдаси ва бошқаруви керак бўлади. Ҳар сафар болангиз рост сўзлаганида уни мақтаб қўйинг. Айниқса, ёлғон гапириш мумкин бўлган пайтда ҳам рост гапирса, уни мақтанг ҳамда у билан, унинг тўғри қарори билан фаҳрланишингизни кўрсатинг. Бунинг учун уни бирор нарса билан рағбатлантирсангиз ҳам бўлади. Ўзини маъсулиятли тутгани учун мақтанг. Фарзандингиз тўғри қарор чиқарганда, ўз вазифасини бажарганда ёки ўзини сиз кутгандан яхшироқ тутганда уни тақдирланг.

Фарзандингизга ўзи танлов қилиши учун бироз имкон ҳамда эркинлик беринг. Масалан, уни кинофильмлар сотиладиган дўконга олиб кириб, қайси фильмни танлашни ўзига қўйиб беринг. У муносиб фильмни танлайдими? Агар шундай бўлса, демак у синовдан муваффақиятли ўтган бўлади ва мукофот сифатида одатдагидан кўра, кўпроқ телевизор кўришига руҳсат беришингиз мумкин. Албатта, фарзандингиз бу синовларнинг барчасидан муваффақиятли ўтмаслиги мумкин. Унинг ҳаётида уринишлар билан бирга ҳатолар ҳам бўлади, яъни икки қадам олдинга бир қадам орқага. Омадсизликка учраганида, ўзининг нотўғри қарорининг оқибатларини ҳис қилишига тўғри келади. Бироқ интизомий чоралар ортда қолганида, унга ўзини синаб кўриши учун янги имконият беринг. Шу тариқа фарзанд билан ўртангизда ишончли муносабат пайдо бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top