Ассалому алайкум. Мулоқот қилиш инсонни маънавий жиҳатдан бой қилиши мумкин, аммо бу ерда ким билан мулоқот қилиш ва суҳбатдаги фикрларни қандай қабул қилиш деган масала ҳам бор. Аммо мулоқот самарали бўлишининг энг оддий ечими бу гапирганидан икки баробар кўпроқ тинглай билишдир. Одамларнинг ўзаро муносабатларида кимдир тинглаш лаёқатига эга бўлмаса, норозилик ҳисси пайдо бўлади, агар бу муаммо ўз вақтида бартараф қилинмаса, шахслараро жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Кўп гапирадиганлар асосан жуда кўп гапиргани ҳамда етарли даржада тингламагани учун айбдор бўладилар. Кўпчилик оилавий ҳаётида бу муаммо билан курашиб яшайди. Фақат эр-хотин учун қандайдир маъно касб этувчи жуда кўплаб майда гапларнинг пайдо бўлиши ўзаро соғлом муносабатни ифодаловчи кўрсатгичлардан бири ҳисобланади.
“Шеригимизнинг сўзларига эътибор беришимиз, — деб ёзади Ричард Остин, — унга ҳурмат кўрсатиш йўлларидан биридир. Жуда кўп марта суҳбат сўзларини эшитамиз, лекин аслида нима айтишаётганини эшитмаймиз. Сўзни эшитиш ва айтилган сўзнинг маъносини уқиш – умуман бошқа нарса”. Агар эшитсангизу, англамасангиз, бу билан суҳбатдошингизни ҳафа қилиб қўйишингиз мумкин. Мана шундай йўл билан жуфтингизни шижоатини сўндириб қўйишингиз мумкин! Чин юракдан эшитиш – бошқа инсонга: “Сен менга кераксан! Сени қадрлайман!”, деган билан баробар. Ҳурмат – эшитишдан бошланади. Эшитиш – кимгадир унга нисбатан муносабатингиз жиддий эканини, унга бефарқ эмаслигингизни, унинг фикрларини қадрлашингизни кўрсатишнинг энг яхши йўлларидан биридир. Доктор Огсбургер буни қуйидагича таъкидлайди: “Очиқ қулоқ – юракнинг очиқлигидан далолат берадиган ягона ишончли далилдир”.
Огсбургер таъсирли эшитиш маҳоратини ўз қадрига етиш билан қуйидагича боғлайди: “Агар сиз мени эшитаётган бўлсангиз, демак сўзларим эшитишга арзийди. Агар мени рад қилаётган бўлсангиз, демак мен ярамас одамман. Агар фикрларимни ва қадримни маъқуллаётган бўлсангиз, демак қандайдир қадрли нарсани таклиф қила оламан. Агар менинг изоҳларимни ёки кузатишларимни маъқулламасангиз, унда нимадир айтишимга ҳожат йўқ. Агар сиз учун қанчалик қадрли эканимни билиш учун изоҳларингиздан фойдаланмай туриб сиз билан бирга бўла олмасам, унда бир томонлама мулоқот бўлишнинг иложи йўқ. Агар мен ҳақимда нима ўйлаётганингиздан ташвишлансам, сиз билан алоқани узаман”. Бирон марта: “Йўқ, мен сени эшитяпман” деган жавобни эшитиш учун “Сен мени эшитмаяпсан” дейишингизга, кейин охирги гапингизни қайтириб айтишингизга тўғри келаганми?
Агар шундай бўлган бўлса, қуйидагиларни албатта тушунасиз: “эшитиш” бошқа – уқиш эса мумуман бошқа. Доктор Норман Райт бунинг фарқини шундай изоҳлайди: “Эшитиш” – асосан ўз мақсадиларингиз учун таркиб ёки маълумотлар билан танишишни англатади. Уқиш эса – сўзлаётган инсонга ҳамдардлик билдиришни англатади. Эшитиш – суҳбат жараёнида ичингизда содир бўлаётган ҳисларга эътибор бериш дегани. Уқиш – сўзлаётган инсоннинг ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилиш ва унинг ҳурмати учун диққат билан тинглашни англатади. Каломга кўра, “эшитиш” нафақат овозларни қабул қилишни, балки “диққат қилишни” ҳам англатади. Тадқиқотларга кўра, ҳатто кўплаб ташвишларни бошдан кечирган инсонлар ҳам агар шахслараро мустаҳкам муносабатга эга бўлсалар, бу ташвишларни осонгина енгиб ўтишга қодир бўладилар.