3:24

Аёллар ишонадиган ёлғон – Ўзимиз ҳақимизда

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар, дугоналар. Кўпчилигимиз ўзимиз ҳақимизда тўғри фикрлай олмаймиз. Тушкунликка тушганимизда, бирор ишнинг уддасидан чиқа олмаган пайтимизда ўзимизни ерга урамиз. Бу нарса бизни қийнайди. Ўшандай ҳолатда бу ҳам шайтоннинг навбатдаги ёлғони экани ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Эшитинг, бир куни окулистнинг хонасига бир аёл кириб келди. У бир неча кундан бери кўзи оғриётгани ва кўриш қобилияти ҳам пасайгани ҳақида шикоят қилди. У аёл линза тақаркан. Кўзининг оғриши ва кўзларининг яллиғланишини аллергиядан деб ўйлган. Окулист унинг кўзини яхшилаб текшириб, муаммо аллергияда эмас, линзада эканини аниқлади. Линза бироз силлиқланиб қолган, шунинг учун кўзга ишқаланиб, кўз пардасини яллиғлаган экан.

Бошқа линза тақиш билан муаммо ҳал бўлди қолди. Нима учун бу воқеани айтиб бераяпман. Баъзида биздаги муаммолар Худо ҳақидаги нотўғри фикрларни қабул қилганимизга боғлиқ бўлади. Асабийлашишларимизга атрофимиздаги одамлар ва ҳолатлар сабаб бўлаяпти деб ўйлаймиз. Аслида бунинг сабаби юрагимизда. Худо ҳақидаги тасаввуримиз ўзимиз ҳақимиздаги фикримизга кучли таъсир қилади. Агар Худони қандай бўлса шундайлигича тасаввур қилмасак, онгимиз ва юрагимиздаги нотўғри маълумот ўзимиз ҳақимизда ҳам нотўғри ўйлашимизга сабаб бўлади. Агар Худога паст баҳо берсак, ўзимиз ҳам ожиз бўлиб қоламиз. Агар Худони кучсиз, бутун борлиқ устидан ҳокимлик қилолмайдигандай тасаввур қилсак, ўзимизни ношуд, олдимиздан чиққан ҳаёт бўронларига чидамсиз ҳис қиламиз.

Агар Худовандимизни ҳеч нарсага арзимайди деб ўйласак, ўзимиз ҳақимизда ҳам шундай ўйлаймиз. Худо ҳақидаги ёлғонга ишонсак, ўзимиз ҳақимиздаги ёлғонга ҳам осонгина ишонамиз. Масалан: «Мен ҳеч нарсага арзимайман», деган ёлғонга. 42 фоиз аёллар шу ёлғонга ишонишар экан. Бу жуда кучли ёлғон. Шу ёлғонга ишонадиган аёлларнинг сўзларини тингланг: «Мен доимо ўзимни бошқалардан кўра ёмон деб ҳис қилганман. Бу ҳис мени бошқалар билан муносабатда бўлишдан узоқлашишимга сабаб бўлган. Аслида мен жуда дилкаш аёлман. Бироқ шу ҳис менинг кулфатим бўлиб келган.» «Мен ҳар доим қилган ишим учун атрофдагиларнинг мақтовини эшитишга қарам бўлиб қолганман. Чунки мен ўзимни ҳеч нарсага ярамайдигандай ҳис қиламан.

Агар одамлар мени яхшироқ билиб олганларида эди, ҳеч нарсага ярамайдиган одам эканимни билиб олардилар.» Одатда ўзини ҳеч нарсага арзимайдигандай ҳис қилиш – ёлғоннинг натижаси. Болалигимизда эшитган ёлғонларимизнинг самарасидир. Муаммо шундаки, ўзимиз ҳақимиздаги фикр бошқаларнинг биз ҳақимиздаги фикрига асосланган бўлади. Баъзида уларнинг фикри тўғри ва фойдали бўлади, лекин ҳар доим эмас. Ҳатто кимдир сиз ҳақингизда бирорта тўғри гап айтаётган бўлса ҳам душманимиз буни сизни қулликка солиш учун ишлатади. Баъзида болалигимизда эшитган биргина танбеҳимиз кўп йиллар давомида бизни қийнайди. Ўз-ўзини қабул қилиш кишининг келажагига таъсир қилади. Агар биз ёлғонга ишониб ҳаракат қилсак, қулликка тушиб қоламиз. Биз Исо Масиҳдагина ўзимизнинг қадримизни топамиз. Шунинг учун шайтоннинг ёлғонларини рад этиб, Раббимиз Масиҳга яқинлашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top