3:56

Ғалаба ва мағлубият

MP3

Ассалому алайкум. Инсон табиатига эътибор қилсангиз, ҳар бир одам нима қилмасин, ғалабага интилади. Биринчи бўлишни истайди. Доимо ғалаба қозониш инсонни мағрур қилиб қўйганидек, доим ютқазиш ҳам уни синдириб қўйиши мумкин. Мана бу эпизодга диққат қилинг. “Мен ютаман, мен ютаман, мен ютаман, ютаман, ютаман…” – бу стол ўйинларини ўрганаётган болакайнинг севимли қўшиғи эди. Унинг укаси эса шашка ўйинини сирларини яхши билмагани учун бу қўшиқни эшитишни ёқтирмасди.” Бутун оламдан ҳафа бўлган омадсиз билан ишлаш қанчалик ёқимсиз бўлса, ғалабаси билан мақтанадиган мақтанчоқ билан ишлаш ҳам шунчалик ёқимсиз. Ўз-ўзидан маълумки, мағлуб бўлиш ёқимсиз, ғолиб бўлиш эса яхши. Мусобақанинг қоидаси шунақа. Лекин болаларни қандай қилиб ғалаба қозонишга ва мағлубиятни ҳам мардларча тан олишга ўргатиш мумкин? Яхши иштирокчи бўлиш нима эканини болага айтишга ҳали жуда эрта, деб ўйламанг.

Чунки гап фақат ҳовлида ёки мактаб жамоасида копток тепиш ҳақида эмас, уларнинг бутун ҳаёти ҳақида кетяпти. Мағлубият вақтинчаликдир. Бироқ қўлингни тушириб таслим бўлсанг, бир умр мағлублигингча қоласан, деган экан бир ёзувчи. Буни ҳақиқий спортчининг ўзини муносиб тутиши нима эканини тушунишни бола билан бирга ўрганишдан бошлаш мумкин. Вебстер луғатидан бунинг қуйидагича изоҳини топдим: “бу ҳулқ-атвор гуруҳ бўлиб ўйналадиган спорт турларига кўпроқ мос келади. Биринчи навбатда ҳаққоний, мулойим бўлиб, охиригача курашиш ва мағлуб бўлса, мардларча тан олишдир”. Бу таърифни қисмларга ажратиб, бола билан бирга таҳлил қилинг. Айтайлик, кундалик ҳаётда компютер ёки стол ўйинлари ўйнаганда, у билан биргаликда ҳақиқий спортчиларга ҳос ўрнак кўрсатиш йўлларини ўйлаб топинг. Барча ўйинларда мағлубиятга учраб, буни қандай мардларча тан олиш мумкин?

Фарзандингиз ҳали бошланғич синфда ўқиётганда, ўзини янги нарсаларда синаб кўриш учун имконияти жуда кўп бўлади: жамоавий ёки якка тартибдаги спорт турларида, пойгаларда, шахмат ўйинларида, имло мусобақаларида ҳамда болалар майдончаларида бўладиган кикбол ва “квадрат” ўйинларида. Бу ўйинларни маҳсус ташкил этиш ҳам мумкин ёки бўлмаса ўйлаб топиш ҳам мумкин. Бундай имкониятлар фарзандингизга мусобақа ва баҳслашиш оламига йўл очиши мумкин. Бу йўл очилганида, барчасига: мағлубият аламларини тотишга, ютуқдан қувонишга, муваффақиятдан фаҳрланиш ҳамда омадсизлик ҳолатида ҳафа бўлишга тайёр туринг. Турли ҳиссиётларга: ғазаб, тушкунлик, ҳайратланиш – буларнинг барини йигирма дақиқалик баскетбол ўйини давомида ҳис қилишингиз мумкин. Икки дўстнинг оддийгина шашка ўйини шашка тахтасининг ағдарилиши, кўз ёшларининг оқиши ҳамда ўйинчилардан бири хонадан чопиб чиқиб кетиши билан ҳам тугаши мумкин.

Ҳиссиётга берилувчан болалар айниқса, бундай ўйинларда ютқазишдан қўрқишади. Уларнинг кайфияти бир лаҳзада ўзгариб қолади. Кўпинча улар ўзларининг ёқимсиз ҳиссиётларини бошқаришга қийналишади. Улар ҳиссиётларини қандай ифода этишни билмайдилар. Мана шу пайтда сиз уларга ёрдам беришингиз керак. Биламан, айрим педагоглар болани шундай тарбиялаш керакки, у ҳар томонлама ўзини ғолиб ҳис қилсин, деб ҳисоблайдилар, бироқ бундай ёндашув асл ҳаётни акс эттирмайди. Ишонинг, барчамиз ҳар доим “шоҳсупада” бўлишимизни истаймиз. Лекин майдонда гол уролмасдан ўкириб йиғлаган бола билан содир бўлганидек, ҳаёт бизга қақшатқич зарбалар беради. Ўша пайтда “ҳамма ҳар доим ғалабага эришадиган” эртаклар мамлакатига учиб кетишни истаганмиз. Бироқ бунинг ўрнига, биз оналар мағлубиятни мардонавор тан олишда болага ёрдам бериш учун ерга тушишимизга тўғри келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top