3:30

Ошкора итоатсизлик

MP3

Ассалому алайкум. Болалар ўз фикрини, ҳавотири ёки норозилигини очиқ айтишлари керак, буни уларга тушунтиринг, аммо шу билан бирга қўполлик ёки ҳурматсизлик қилмаслиги керак (бунинг устида доим ишлашингиз керак бўлади). Масалан, 4 синфда ўқийдиган бола менга: “Йўқ, буни қилмайман. Сен ёмонсан, сени ёмон кўраман!”, деса, аввал ичимда ўнгача санаб, унга шундай деб жавоб қайтараман, “Сен менга ҳурматсизлик қилишнинг оқибатларини биласан. Сен билан ҳурматли оҳангда гаплашиб олишимиздан олдин сўзларингни қайтиб олишни хоҳлайсанми?” Болага ўз ҳис туйғуларини тўғри ифода этишига имкон беринг. Агар бола бу имкониятдан фойдаланмаса, шунга кўра чора кўринг. Масалан, қўпол муомала учун бола бурчакка туради кейин эса кечирим сўрайди. “Уй қамоғи” фойда берадими?

Гарчи кўпгина ота-оналар фарзандларининг итоатсизлиги ва қўпол муомаласи учун “уй қамоғи”, яъни маълум бир вақт уйдан кўчага чиқармаслик жазосига ёпишиб олган бўлсалар ҳам, шахсан мен бу усул кўринарли натижа берганини билмайман. Бундай ҳолларда мен болаларга улар қилишни ёқтирмайдиган, бироқ фойдали бирон иш қилдиришни афзал кўраман. Бу билан ҳар томонлама ютасиз. Фарзандингиз ўта банд бўлиб, ёмон фикрларга берилмайди, фойдали машаққатни ҳис қилади, сиз эса ерларингизни юмшатиб олган бўласиз. Болани итоатсизлиги учун “жисмоний меҳнат билан жазолаш” нинг яна бир афзал томони шуки, қилинган ҳатти-ҳаракат ҳамда жазо оарсидаги мантиқий боғлиқликни аниқ ифода этасиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳатти-ҳаракат ҳамда унинг оқибатлари орасидаги боғлиқлик қанча аниқ ифодаланса, бола бундай қилмаслик кераклигини яхшироқ тушунади.

Иккита мисол келтираман. Сиз талабингизни аниқ айтганингизга қарамасдан, ўғлингиз айтганингизни қилмаяпти. Бундай ҳолатда уни сиз учун қандайдир иш қилишга мажбур қилиш, қўшимча уй ишларини қилдириш ҳамда онага бўлган ҳурматни ифода этувчи ўнта усулни ўйлаб топишга мажбур қилиш билан жазолашингиз мумкин. Шу йўл билан унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида жиддий ўйлашига туртки бўлади. Сиз билан қандай гаплашиши кераклигини англаб етса, келажакда бундай ҳатоларга йўл қўймаслигига ёрдам беради. Зиддиятдан қутулишнинг иложи бўлмаса ҳам, курашишдан қочишнинг иложиси бор. Компютер ҳамда сунъий йўлдошга уланган телевиденияга қўйиладиган фильтрлар ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Бу гап уйингизда учраши мумкин бўлган китоб ва журналларга ҳам тегишли. Ҳозирги кунда болалар шунақанги кўп маълумотларга дуч келяптики, улар бу маълумотлар билан нима қилишни билишмайди. Шунинг учун меҳр билан боланинг ҳам қалбини ҳам онгини химоя қиладиган чекловлар ўрнатинг.

Бундан ташқари, ҳар бир оилада қоидалар бир хил эмаслигини тушуниш ҳам муҳим. Айрим оилаларда бола ўн ёшидан бошлаб уйда ёлғиз қолиши мумкин, бошқа оилаларда эса ўн ёшдан ёлғиз қолишига рухсат берилади. Айрим оилаларда болага катталар учун мўлжалланган фильмларни катталар билан томоша қилишига руҳсат берилган, баъзиларида эса – йўқ. Яна бир оила Худога ишонади, бошқа оила эса ишонмайди. Турли оилалар турлича қоидаларга амал қилишидан қатъий назар, сиз тузган қоидалар ҳаётий тажрибангиз ҳамда диний эътиқодларингиз асосида ақл билан тузилганини фарзандингизга тушунтиришингиз муҳим аҳамиятга эга. Агар фарзандингиз оилангиз қоидаларини ҳурмат қилишини истасангиз, сиз ҳам унинг қизиқишлари ва интилишларини ҳурмат қилинг. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан болалар тарбияси ҳақида яна кўплаб маълумотларни олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top