3:28

Мусобақанинг соғлом руҳи

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ва доно оналар. Болаларимиз улғаяр экан, уларга имкон қадар ҳаётида керак бўладиган зарур сабоқларни беришни истаймиз. Бола ғолиб бўлишни ўрганиши яхши, аммо баъзан енгилишни ҳам билиш ҳам керак. Энг муҳими, болангиз ким билан мусобақалашмасин, соғлом руҳнинг муҳимлигини тушунтиринг. Бунинг учун сизга бир нечта маслаҳатларимиз асқотади: Уйингизда унчалик кўп жой эгалламайдиган, ташкил этиш қийин бўлмаган ўйинлар бўлсин: шахмат, шашка ва шунга ўхшаш ўйинлар. Агар сиз ютсангиз, камтар бўлинг. “Ўйин учун рахмат. Сен билан ўйнаш жуда қизиқ бўлди” деб айтинг. Агар ютқазсангиз, ҳақиқий спортчилардек, “Табриклайман. Сен жуда яхши ўйнадинг”, деб айтинг. Бирон оқшом ошхона столи устига оқ қоғоз ва рангли қаламлар қўйиб чиқинг. Қўшнингиз билан ёки гуруҳ бўлиб “денгизлар жангги” ёки шунга ўҳшаш ўйинлар ўйнанг ва бунда оилангизнинг ҳамма аъзолари қатнашсин.

Қоғозга қарамаган ҳолда бир-бирларингизниинг суратингизни чизишга ҳаракат қилинг. Ижодий ўйинлар болаларга нафақат яхши ҳулқ билан ўйнашни ўрганишларида, балки ҳеч қачон ортиқча бўлмасликнинг шодлигини ҳис қилишига ҳам ёрдам беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам доимо ғолиблар ва мағлублар бўлади. Фарзандингиз мактабни битираётган пайтида аллақачон бир неча марта ғолибликни ва бир неча марта мағлубиятни татиб кўрган бўлади. Лекин у ҳозир бошланғич синфда бўлганидаёқ, қачонки (мабодо эмас) қайсидир соҳада ютқазганида, ўзини муносиб тутишга ўргатишингиз мумкин. Агар у келажакда профессионал спортчи бўлиб етишса, ҳакамга ташланганлиги учун мусобақадан четлаштиришлари ҳақида ташвишланишингизга ҳожат қолмайди. Мен тарбиямдаги болаларга ютқазишимизга учта сабаб мавжудлигини ҳар доим айтиб келаман. Биринчидан, кўникмаларимиз яхши ўзлаштирилмагани учун ютқазимиз мумкин.

Иккинчидан, тажрибамиз камлиги учун ютқазишимиз мумкин. Учинчидан эса, шунчаки тасодиф туфайли ютқазишимиз мумкин. Ҳаққоний курашда одатда фақат учинчи сабабга кўра мағлубиятга учраш мумкин. Дўстим ўқийдиган Масиҳий коллежнинг спорт залидаги баскетбол ўйинининг ҳисобларини кўрсатиб турадиган таблонинг остига “Ундан ҳеч нарсани яшира олмайсан” деган ёзув осиб қўйилган. Бу коллежда талабалардан баскетбол майдонида қандай ўйнасалар, бошқа жойларда ҳам ҳудди шундай бор кучи билан ўйнашларини, ғолибликни ҳам мағлубиятни ҳам мардларча қарши олишларини, энг асосийси ҳаммаси учун Худонинг олдида жавоб беришларини кутишади. Болалар ҳаққоний ўйнашга, бор кучи билан ҳаракат қилишга илҳомлантирилганидагина ҳақиқий мусобақа бўлади; бундай ҳолатда ўйин охирида ғолиб ва мағлуб жамолар ҳисоб бўйича аниқланса ҳам болалар қўлларидан келганча ҳакарат қилганларини англаб, уйларига мамнун қиёфада қайтишади ва ўзларининг ҳам Худонинг олдида ҳам виждонлари пок бўлади.

Спорт ҳақида энг кўп гапирилган фильм – “Оловли ғилдирак” бўлиб, унда “Худо мени мақсад сари интиладиган қилиб яратган, У мени тез югурадиган қилиб яратган. Шунинг учун югурганимда, Худонинг марҳаматини ҳис қиламан”, деган сўзларни айтган олимпия чемпиони Эрик Лидделнинг биографияси акс эттирилган. “Оловли ғилдирак”- узоқ вақт давом этадиган фильм, лекин уни топиб, ҳеч бўлмаганда Лиделлнинг шу сўзларни айтган қисмини спорт билан шуғулланишни энди бошлаган фарзандингизга кўрсатишингизни тавсия қиламан. Ҳа, ҳаммамиз ҳам ютишни истаймиз. Лекин ҳаётдаги энг катта “лаззат” – бор кучи билан ҳаракат қилишдан қувонч олиш ҳамда мусобақаларда қатнашиш учун соғлом оёқлар, қўллар, ақл ва қобилият берган Худодан миннатдор бўлишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top