Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда маслахат эшиттириши. Бугунги мавзумизни бир мисол билан бошламоқчимиз. Ушбу сизлар учун айтмоқчи бўлган мисолимиз хақиқатдан хаётда бўлиб ўтган воқеадир. Ўйлаймизки, ушбу мисолимиздан кейин бугунги маслахатимиз орқали сизлар билан нима хақида сухбат олиб боришимизни тушуниб оласизлар. Бутун бунёга таниқли бўлган Гарвард университети ректорининг олдига бир ёш эр хотин киришади. Бошлиқ уларга айтадики, менинг кўп вақтим йўқ, мен жуда бандман, шунинг учун сизларга бир неча минут вақт ажрата оламан деб. Бу гапни эшитган эр хотин: бўлмаса сизни вақтингизни олмайлик деб бошлиқнинг олдидан чиқиб кетишади. Улар узларида бор бўлган маблағини шу университет фондига утқазмоқчи эдилар, лекин
Ректорнинг уларга шундай деб айтиши ўзи учун жуда қимматга тушади. Сабаби -бу эр хотин ўзларининг милион маблағини Калифорния штатидаги янги очилаётган колледж фондига ўтқазишди. Ана шу колледж кейинчалик шу жанобнинг номи билан юритилади. Баъзи пайтларда ўйламасдан гапириладиган гаплар хақиқатдан хам кишига жуда қимматга тушиши мумкин. Биз ўзбекларда шунга тўғри келадиган бир ажойиб мақол бор.Унда жумладан шундай деилади: “Аввал ўйла, кейин сўйла“. Дархақиқат, кимгадир нимадир айтишдан олдин яхшилаб ўйланг. Кўпчиликнинг хаётида юқорида айтган мисолимизга ўхшаш воқеалар бўлган бўлиши мумкин. Баъзи пайтларда ўйламай гапириб кимнидир хафа қилиш мумкин.
Агар хар қандай киши оилада бир бирига хурмат юзасидан қарайдиган бўлса, ташқарида хам бошқаларни хурмат қилишни билади. Кўпинча оилавий шароит кишини кимлигини белгилаб беради. Хамма ўзига нисбатан бошқаларни хурмат қилишини истайди. Масалан кимгадир нима учун сиз билан шундай қўпол муносабат қилаётганини айтиб, уни ўзгартириш қийин. Лекин Ўзингиз унга нисбатан яхши муносабатда бўлиб кўпчиликни ўзгартиришингиз мумкин. Айтмоқчимизки хар бир ишни киши ўзидан бошлагани маъқул. Яна бир қизиқ мисол билан сухбатимизни давом эттирмоқчимиз. Бир аёл, эрим менга нисбатан итимизга анча мулойим муносабатда, деб шикоят қилибди.
Эридан шу хақида сўрашса, ха тўғри чунки мен ишдан келганимда итимиз мени хурсанд бўлиб яхши кайфият билан кутиб олади, балки шунинг учун унга нисбатан яхши муносабатда бўлсам керак, деб жавоб берган экан. Яхши гап билан ва тўғри муносабат билан кўп муаммони хал қилиш мумкин. Лекин бу дегани иккиюзламачилик қилинг дегани эмас. Баъзи пайтларда учратиб қоламиз, олдингизда сизни кимларгадир мақтаб, кетингиздан умуман гапирган гапларини аксини айтадиган кишилар хам бор. Азиз тингловчилар, доимо хамма жойда бир хил бўлинг. Бошқалар сизга нисбатан қандай муносабат қилишларини истасангиз, сиз хам уларга худди шундай муносабатда бўлинг. Шунинг билан азизлар бугунги маслахат эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси сафар сизлар билан радио орқали дийдор учрашгунча хайр.