2:54

Калом орқали яратилиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худо коинотни яратган экан, демак, уни Ўзи бошқаради.

Худонинг Шоҳлиги Муқаддас Китобда анча кейинроқ қўлланган сўз бўлса-да, яратилиш ҳақида ўйлашимиз биланоқ фикримизга мана шу тушунча келади. Ҳа, Худо Ўз хоҳиши билан дунёни яратган, уни бошқариб келяпти, У эркин Зотдир!

Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, бу Муқаддас Китоб илоҳиётининг ҳаётий зарур ҳақиқати бўлиб ҳисобланади. Худо Ўз яратган мавжудотларидан алоҳида ҳолда бордир. Биз ўзимизни ёки табиатни Худонинг бир қисми, деб ўйламаслигимиз керак.

Худо табиат ёки унинг жараёнларининг бир бўлаги ҳам эмас. У, биз табиат қонунлари, деб атайдиган қоидаларга қарам эмас. Аксинча, У Яратувчи бўлгани учун яратилган мавжудотлар устидан, табиат ва табиат қонунлари устидан мутлақ ҳукмронликка эгалиги мўъжизаларни асослаб беради.

Энди, келинг азиз биродарлар, Муқаддас Ёзувларда Худонинг Шоҳлиги ҳақида бизларга нималар очиб берилганини тасвирлашга ҳаракат қилайлик. Худо бутун борлиқни бошқаргани учун, У Ўзи ва бошқа мавжудотлар ўртасида махсус муносабат ўрнатди.

Яъни, Худо мавжуд бўлган барча нарсалар учун қонун яратган. Энди, яратилиш ҳикоясининг ҳар иккисига қарайдиган бўлсак, инсон Худонинг диққат-эътибор марказида бўлиб, Ўзи ва инсоният ўртасида ўзига хос муносабатни ташкил этди.

Шу сабабли, Худо Шоҳлигининг асосий диққати Худо ва Унинг халқи ўртасидаги муносабатга қаратилган. Инсон Худога қарам бўлиб, бутун яратилган мавжудот эса инсон қўл остида бўлиб, инсоннинг манфаати учун хизмат қилади.

Худо Шоҳлигининг маъно-моҳияти эса, Худо мана шу дунёда Ўз халқини бошқаришидир. Шоҳлик тушунчаси эса Муқаддас Китобда ҳеч ҳам ўзгармаган. Мана шу контекстда Худо Ўз хоҳиши билан дунёни яратиши ва уни “ажойиб” деб аташи, Худо дунёни қанчалар севиши ҳамда Ўз яратганларига қанчалар жонкуярлигини кўрсатади.

Балки, Ибтидо китоби, 1-бобнинг ўзига қараганда Худонинг жонкуярлигини ва Унинг мақсадларининг ўзгармаслигини англаб олиш қийин бўлиши мумкин. Аммо, Худо азалда осмон билан ерни яратди, деган оятдан бошлаб бутун Муқаддас Китобда Худо Ўзи яратган мавжудотлар ҳамда инсонларга нисбатан қанчалик содиқлиги, жонкуярлигини кўришимиз мумкин.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top