3:14

Одам Ато билан Момо Хаво Худога бўйсунмадилар — 3

MP3

Албатта биз бошқа эшттиришларимиз орқали хам айтиб ўтган эдик. Худовандга қулоқсолмаслик бу гунохдир. Одам Ато билан Момо Ҳавонинг гуноҳига Худованд қандай жавоб берганига диққат этайлик. Худо уларни Ўз суратига кура ва Ўз шуҳрати учун яратгани хаммамизнинг ёдимиздадир. Албатта Худованд уларни севарди, шунингдек бизларни хам севади. Улар муҳтож бўлган барча нарсаларни Худованд уларга Адан боғида берган эди.

Биз у жойни жаннат деб атаймиз. Худованд Одам билан Хавони итоатсизликнинг оқибатлари хақида огоҳлантирган эди. Улар ман этилган дарахт мевасидан еб, итоатсизликни танладилар. Шу орқали эса Худога бўйсинмадилар. Бўйсинмаслик эса гунохдир. “Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: қаердасан?” Ибтидо 3:9. Одам Ато билан Момо Ҳаво Худо билан гаплашгани чиқмаганлиги учун, Худованд уни чақирди: “Одам, қаердасан?” Нима учун Худованд уни чақирди? У қаерда бекиниб ўтирганини У билмасмиди?

Аксинча Худованд хамма нарсани яхши билади. Ахир Худованд ҳамма жойда мавжуд эмасми? Худованд улар билан бирга дарахтларни орасида хам эмасмиди? Ўша пайтда Худованд уларни кўриб турмаганмиди? Ҳа, Худованд Одам Ато билан Момо Ҳаво бекинган жойда уларни кўриб туриши мумкин эди. Бўлмаса нимага У Одам атони чақирди? Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавони гуноҳлари учун жазоламоқчи бўлган бўлса-да, уларни барибир яхши кўрарди. Буни бир кичик мисол орқали сизларга тушунтиришга харакат қилиб кўрамиз.

Хар қандай ота хам ўз фарзандини севади. Болалар қандай иш содир этсалар хам уларга бўлган севгилари хеч қачон сўнмайди. Улар Худога ишонмасдан, шайтонга ишониб ноҳақ бўлганида Худо билан рози бўлишлари учун Худованд уларга имконият берарди. Худованд ўзгармади. У ҳозир ҳам чақиришда давом этяпти, бироқ биз Одам Ато билан Момо Ҳаво Уни овозини эшитгандай эшитолмаймиз. Бугунги кунда Худованд бизни қандай чақиради? У бизни биз кўриб турган ҳамма нарса орқали чақиради.

Айрим пайтларда эса дўстларимиз ва яқинларимиз орқали У билан бирга бўлиш учун чақиради. Худованд биз билан нафақат У яратган нарсалар орқали гапиради.У бизни Ўз Каломи орқали ҳам чақиради. Муқаддас Китоб – бу ҳар биримиз учун Худованднинг хабаридир. Худованд, ҳар биримиз Уни билишимизни чиндан ҳам хоҳлайди! “Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип-яланғочман деб қўрқиб, яшириндим, — деди Одам” Ибтидо китобининг 3:10. Одам Ато билан Момо Ҳаво Худодан қўрқиб кетган эдилар. Чунки улар Унга қулоқ солмадилар.

Улар, Худога қулоқ солмаганда улар билан нима бўлишни Худованд олдиндан айтганини билардилар. Хурматли радио тингловчи Хозирги кунда хам Худованд инсонларни нималардан огохлантираётганини хар биримиз яхши биламиз. Лекин Хар доим хам Унга қулоқ тутмаймиз. Эшттиришимизнинг бошида айтиб ўтганимиздек қулоқ солмаслик эса бу гунохдир. Хар бир инсонга худди Одам Ато ва Момо Хаво каби танлов берилган. Танлаш эса ўз қўлимиздадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top