3:41

Инжил дарси 29

MP3

Албатта кўпчиликда Муқаддас китобнинг автори ким?-деган савол пайдо бўлади. Бундан ташқари айрим дўстларимиз Муқаддас калом, яъни инжил ўзгартирилган деб хам айтишади. Агар биз сизлар билан биргаликда Тимўтийнинг иккинчи мактуби з-бобини 16 ва 17 оятларини ўқиб кўрсак. “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илохий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш тузатиш, солиҳлик йўлда тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади”-деб айтилганини кўришимиз мумкин. Албатта Мўқаддас калом Худованд томонидан берилган. Бунинг исботини биз каломдан кўплаб топишимиз мумкин.

Масалан: иккинчи Шохлар китоби 23 боб 2 оят, Еримё китоби биринчи боб тўққизинчи оят.Салоникаликларга мактубида эса Павлус шундай ёзган эди:“Сизлар Худонинг каломини биздан эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худо каломи сифатида қабул қилдингизлар. Бу калом ҳақиқатан Худо каломи бўлгани учун биз имонлиларига таъсир қилмоқда.Одамлар бу китобни Худонинг номидан ёзишлари учун Худо шундай қилган эди. Муқаддас Китобнинг бир қисмигина Худонинг Каломи дейиш билан, Муқаддас Китобнинг қайси жойи илохий илҳом билан ёзилгану, қайси жойи бундай эмаслиги ҳақида ўзларича ҳукм чиқаришга ҳаракат қилувчилар хам топилади. Ҳақиқат Муқаддас Китоб – тўлалигича Худонинг Каломи эканлигидадур.

Муқаддас Китобнинг ибтидоси бунинг учун танланган одамлари,У хоҳлаган сўзларни ёзиб қолдиришларини амалга оширган Худодир. “Хеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар”-деб ёзади Бутруснинг 2-мактуби 1боби 21 оятида.Бу оятда ишлатилган “ҳаракатга келтирилиш” маъносини берувчи сўз юнон тилида кеманинг шамол таъсиридаги ҳаракатини тасвирловчи сўздир; шундай қилиб, Муқаддас Китоб муаллифлари ёзаётганларида Муқаддас Руҳ томонидан “ҳаракатга келтирилганлар”.Фикрни сўзлардан ажратиб бўлмайди.Шунинг учун хаворий Павлус Коринфликларга 1-мактубининг 2:13 оятида ёзганидай Муқаддас Ёзувнинг сўзларини Худо берган. Бутун Муқаддас Китоб илоҳий илҳом остида ёзилган.

Муқаддас Китоб ўзининг илоҳий илҳом остида келиб чиққанини тасдиқлайди, бироқ Худо буни қандай амалга оширганини аниқ очиб бермайди. У Ёзувларнинг муаллифларини шундай илҳомлантирганки, улар Худонинг Каломини ёзиб олганлар, бироқ шу вақтнинг ўзида ҳар бири ўзининг фақат ўзигагина хос хусусиятларини сақлаб қолган. Масалан Юҳаннонинг ёзганлари Павлуснинг ёзганларига умуман ўхшамайди, бироқ Муқаддас Китобнинг муаллифларидан ҳар бирининг ёзгани Худонинг Каломидир. Шунинг учун хам азиз радио тингловчилар, Муқаддас каломни ўзгартириш учун хеч кимнинг хаққи йўқ. Агарда кимдир ўзида куч топиб шу ишни амалга оширмоқчи бўлган тақдирида хам, Худованд бунга йўл қўймайди. Чунки У қудратли, буюк ва ўзини каломини химоя қила оладиган Худованддир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top