3:02

Ҳақиқат Каломи

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азиз биродарлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, албатта Муқаддас Китоб ҳамма воқеаларни ўз ичига олмайди, лекин шунга қарамай, Муқаддас китобдаги ҳодисаларнинг барча муҳим онлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Тушуниш осонроқ бўлиши учун бу ҳодисалар занжир каби мантиқий кетма-кетликда тузилган. Бу кетма-кетлик ҳамма ҳодисаларни ўз ичига олмаса-да, улар бир-бирини тўлдирган ҳолда бир бутунни Муқаддас китобнинг бир бутун мазмунини ташкил қилади.

Азиз дўстлар, агар эътиборли бўлсангиз, китобнинг охирги варағини ўқиб бўлгандан кейин Муқаддас китобнинг сўзи тушунарли бўлиб қолганини кўрасиз. Муқаддас Китобга ишониш ё ишонмасликка қарор қилиш ўзингиздан. Албатта, биз бутун қалбимиз билан ишонасиз деган умиддамиз, лекин танлаш ҳам ўзингиздан.

Ҳар бир инсон ўзи учун тўғри йўлни танлай билиши керак. Йўл эса фақатгина иккита. Бири — абадий ҳаёт сари элтувчи йўл бўлса, иккинчиси — абадий ўлим сари бошловчи йўллардир. Шунинг учун азиз дўстим, албатта Худованд хоҳлайди ҳар бир инсон биринчи йўлни танлашини.

Бизнинг вазифамиз эса азизлар, сизга Муқаддас китобни тўғри тушунишга ёрдам беришдир. Муқаддас китоб бизга жуда кўп нарса ҳақида ҳикоя қилади. Уни турли хил таомларнинг рецепти келтирилган ошпазларнинг китобига ўхшатса бўлади.

Одатга кўра, Муқаддас китобда қуйидаги мавзулар алоҳида кўрсатилади: Худо, фаришталар, инсон ва башорат. Бундай бўлинишнинг сабаби ўқувчига тушунишни осонлаштиришдир. Лекин азиз дўстлар, эҳтиёт бўлиш керак, чунки баъзи мавзулар бир-бирига ўхшаса, бир соҳани иккинчи соҳа билан аралаштириб, одам ўзича бир нарсаларни ўйлаб топиши мумкин, бу эса мазмуннинг бузилишига олиб келади.

Ошпазлик китобини ўқиб, номи бир-бирига ўхшаш таомларнинг рецептини аралаштириб юбормайсиз-ку. Муқаддас китоб билан ҳам худди шундай: агар бир мавзудан бошқасига сакраб юрса, аралаш-қуралаш бўлади.

Кўпинча, одамлар Муқаддас китобда Худо уларга айтган нарсани эмас, ўзлари хоҳлаган нарсани кўришни хоҳлайдилар. Шунинг учун кўплаб динлар Муқаддас китобни тан оладилар. Баъзилар Муқаддас китоб ҳақида нотўғри тасаввурга эгалар, бошқалар эса уни бутунлай чалкаштириб юборадилар.

Азизлар, агар ҳақиқатни билишни истасангиз, албатта Муқаддас каломга мурожаат қилинг ва ўз кўзингиз билан ўқиб кўринг, шунда барчаси ўзингизга аён бўлади. Тушунмаган жойларингизни эса Худованддан сўранг.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top