3:42

Инжил дарси 32

MP3

Одам Ато ва Момо Хаво гуноҳ қилганида, биз ҳаммамиз уларда мужассам бўлганмиз, шунинг учун, Исодан ташқари, бу дунёга келган ҳар бир одам гуноҳкор табиат билан туғилган. Бу гапимизни Римликларга мактубининг 5 боби 19 ояти исботлай олади. Жумладан у ерда шундай ёзилган: “Билган одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган”. Биринчи инсонлар Одам Ато ва Момо Хаво гуноҳ қилиб, бутун инсониятни азоб-уқубатга, ғам-аламга, ўлимга ва маҳкумликка дучор қилди. У бизларнинг аждодимиз эди. Орадан вақтлар ўтиб кейинчалик бизнинг ўрнимизга ёзувларда айтилганидек “иккинчи Одам” ва “охирги Одам” деб аталган Исо Масиҳ Худонинг олдида бизнинг ўрнимизга турди. Раббимиз Исо Масих Одам Ато йўқотганини бизга қайтариб берди.

Бу ҳақда Римликларга мактубининг 5-боб 19-оятининг охирги қисмида аниқ ва равшан айтилади: “… бир Кишинг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ деб қабулга ўтадилар”. Юқорида айтиб ўтганимиздек биз Одам Атодан мерос қилиб олинган гуноҳкор табиатда туғилганмиз: “Бир вақтлар…худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик”. Ушбу оятни биз Эфесликларга мактубининг 2 боби 3 оятида ўқишимиз мумкин. Одам Ато ўзининг гуноҳкор табиатини намоён қилиши учун, у яратилганидан кейин қандайдир муддат ўтиши керак. Биз барча инсонлар буни албатта намоён қиламиз ва шунинг билан ўзимизнинг гуноҳкор бўлиб туғилганимизга ҳеч қандай шубҳа қолдирмаймиз. Янги туғилган гўдакни гуноҳ қилишга ўргатиш учун хеч қандай зарурият йўқ.

У гуноҳкор табиатни Одам Атодан мерос қилиб олган, шунинг учун хам гуноҳ унинг табиатида бор. “Гуноҳкор” деган тушунча ҳар бир одамни ёмон эканлигини англатмайди, аслини олганда, гуноҳнинг захри инсон борлиғини қамраб олганлигини англатади. Шунинг учун, Муқаддас Китоб Масиҳдан ажратилган одамларни жиноят ва гуноҳда ўликлар, деб айтади. Одам Атонинг содир этган гуноҳи хозиргача бизнинг жонимизда ва руҳимизда, шунингдек баданимизда ҳам яшириниб ётибди. Ҳеч биримизнинг табиатимизда, муқаддас ва солиҳ Худо кўз ўнгида синовга бардош бера оладиган ҳеч вақомиз йўқдир. Чунки хар бир инсон Худонинг кўз ўнгида гунохкор. Римликларга мактубининг 3 боби 10 ояти, бизларга айнан шу хақида гапиради.“Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир.” Инсон табиатида бўлиб турадиган гуноҳларнинг хар бири Худованднинг кўз ўнгида жирканчлидир. Биз гуноҳ қилганимиз учун гуноҳкор бўлганимиз йўқ.

Аксинча, биз гуноҳкор бўлиб туғилганимиз учун гуноҳ қиламиз. Фақатгина бизнинг ҳаётимиздаги ёмон ишлар гуноҳ бўлиб қолмай, бироқ Худонинг амрларига қулоқ солмаслик ва уларни бажармаслик ҳам гуноҳдир. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Масих Никодимга айтган сўзларнинг ҳақ эканлигини исбот қилади: У шундай деган эди: “Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”. Хурматли радио тингловчи мухлислар, гунох бизни доимо Худодан узоқлаштиради. Худога яқинлашиш учун эса доимо гунохларимизни Уни олдида тан олиб кечирим сўрашимиз керак. Шунда Унинг мархамати доимо бизнинг устимизда бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top