4:21

Эски Ахд китобида Иброхим билан боғлиқ тарихий маълумотлар

MP3

Ассалому алайкум қизиқувчан ва билимга чанқоқ тингловчилар. Тарихга қизиқсангиз эрамиздан аввалги 4000 – 3000 йилликларда қандай холат бўлгани хақида бироз маълумотга эгасиз. Бироқ бугун сизларга етказмоқчи бўлган маълумотларимиз оддий тарихдан кўра анча қизиқроқ. Тарих бизгача қолдирган манбааларга қарайдиган бўлсак Миср ва Месопотамия ёзувларига кўра патриархлар даври эрамиздан аввалги 3500-3000 йилларда бошланган. Археологик топилмалар эрамиздан аввалги 4000 йилликдан 3000 йилликлар оралиғида бўлган маданиятга назар солишимизга ёрдам берди. Бу давр тарихда мис асри деб аталади. Ўша даврлардаёқ одамлар шахарлар ва баланд бинолар қуришни бошлашган экан. Семитлар тил оиласига кирадиган Шумерлар тили Мисрнинг қуйи Эфрат вохасига тегишли бўлган. Бу тилда Эфратликлар эрамиздан аввалги 2800-2400 йилларда гаплашишган. Биринчи Осиё адабиётини хам айнан шумерлар қолдирган.

Иброхим пайғамбар Мисрга келганида бу юрт мингйиллар олдин шаклланган маданияти билан мақтанса арзигулик даражада эди. Мисрдаги шох Менеснинг хукмдорлик даври тарихнинг бошланишига тўғри келади. Унинг хукмдорлиги даврида икки шохлик бирлашди. Нухнинг ўғилларидан бири Хом отасидан лаънат олган ва кейинчалик Африка қитъасида ўрнашган эди. Хомнинг ўғилларидан бири Канон эса Канон юртининг эгаси бўлди. Канон Иброхимнинг келиб жойлашиши даврида тарихий мухим воха бўлган. Бу ер икки маданият ўчоғи бўлган давлатларнинг орасида жойлашган эди. Канон Миср билан Месопотамияни боғлаб турадиган кўприк вазифасини ўтаган. Шунинг учун хам бу юртда турли хил халқлар яшаган. Канон шахарларидан Ерихо ва Дофанда патриархлар давридан юз йиллар олдин хам одамлар яшаган. Канонга шимол томондан кириб келган хеттийлар Иброхимга маъқул келди. Иордан водийси дунёдаги энг ажойиб ерлардан бири хисобланади.

Унда Жалила кўлидан 64 км шимолроқда денгиз сатхидан 2800 минг метр баланд бўлган Эрмон тоғи жойлашган. Жануброқда эса Ўлик Денгизи бор. Муқаддас Китоб даврида бу денгизни Туз денгизи деб аташган. Бу кўл денгиз сатхидан 200 метр қуйида жойлашган. Унинг туз денгизи деб аталишига сабаб унинг 25 фозини туз ташкил қилади. Денгиздан 74 км жанубда жойлашган Сидим водийсида эса Иброхим давридаги Садўм ва Ғамўра шахарларининг ўрни бўлган. Патриархларнинг хронологияси хали хам ечими қийин бўлган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Тахминларга кўра Иброхим эрамиздан аввалги 19 асрдан 15 аср оралиғида яшаган.Аниқ хронологик маълумотларга ва Муқаддас ёзувга кўра эса Иброхим Канон юртига эрамиздан аввалги 2091 йилда келган. У ерда Иброхим авлодлари 215 йил патриарх даврида яшашган кейин эса 430 йил Мисрда қулликда яшашган. Иброхимнинг авлодидан бўлган Мусо эса хақиқатдан хам Левийнинг чевараси бўлган. Мисрдаги қулликдан озод бўлиш даври эса тахминан эрамиздан аввалги 13 асрга тўғри келади. Манбааларга кўра Иброхим Канонга эрамиздан аввалги 19 асрларда келган.

Унгача эса икки дарё оралиғидаги Месопотамия унинг она юрти эди. Хорон шахри маданият ўчоғи бўлган. Иброхим қариндошлари Фара, Нахўр ва Фалак ва бошқалар билан ўша ерда яшаган. Хоронгача эса Иброхиим халдейларнинг Ур шахрида яшаган. Тахминларга кўра қадимги Ур шахри Жанубий Ироқнинг Ефрат дарёси яқинида жойлашган. Баъзи тахминларга кўра эса Ур шахри Месапотамиянинг шимолида жойлашган бўлган. Чунки Ур шахрининг жанубий қисми 1922 йилда қазув ишлари давомида топилган. Унга кўра Ур шахри эрамиздан аввалги 4000 йил олдин хам мавжуд бўлган. Қазув ишлари давомида Ур шахрининг шохи Наммуга тегишли бўлган нарсалар топилган. Бу шахардагилар учун ой худоси Наннар бош худо эди. Иброхимнинг хаётини кўриб чиқадиган бўлсак, унинг доимо кўчиб юрганини ва тарихий машхур шахарларда тўхтаб ўтганини кўрамиз. Тарихчи олимлар Иброхимнинг анча бой ва обрўли киши бўлганини тасдиқлашади. У савдо сотиқ билан хам қизиққан. Муқаддас Китобда ёзилган унинг бойликлари хақиқий бойликларидан бир қисми бўлган холос деган фаразлар хам бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top