3:39

Муқаддас Китобни ўрганиш 04

MP3

Биз дунёдаги энг ажойиб китобни – яъни Муқаддас Китобни доимо ўрганишда давом этишимиз лозимдир. Худованд, биздан, Уни таниб билишимизни,Уни кимлигини,У нима қилаётганини ҳамда Уни шахс сифатида ҳам билишимизни жуда-жуда истайди. Биз Муқаддас Китобни ўрганаётганимизда, ундаги воқеалар қандай тартибда ёзилган бўлса, худди шу тартибда ўрганмоғимиз лозим. Албатта кўпчилигимиз учун,бир савол жумбоқ бўлиши мумкин. У хам бўлса. хамма нарса пайдо бўлишидан олдин нима содир бўлган деган саволдир. Фаришталарнинг қаердан пайдо бўлганиничи? Албатта бу хақида хам кўпчилигимиз билмаслигимиз мумкин. Лекин шунга ўхшаш саволлардан энг мухими, хозир Худованд қаерда деган саволдир. Бу саволларга тўллиқ жавоб олишимиз учун эса, хар биримиз Муқаддас китобга мурожат қилмоғимиз лозим, уни ўқиб ўрганмоғимиз лозимдир.

Чунки, Худованд, Муқаддас Китоб орқали шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб беради! Албатта яратилиш хақидаги кўплаб саволларимизга Ибтидо китобини ўрганиш орқали жавоб топамиз.

Чунки Худо дунёнинг яратилиш тарихини ушбу китобда ёзишни бошлаган. Ибтидо китоби – бу Муқаддас Китобнинг пойдевори.

Уни англаб тушунишимиз учун биз мустаҳкам пойдеворни қуришимиз лозмим.

Муқаддас Китоб – хар биримизнинг севимли китобимизга айланиши керак. Худонинг Сўзини ўқиганимизда, биз ҳар куни ўзимиз муҳтож бўлган ёрдамни олишимизни билишимиз керак. Чунки фақатгина Муқаддас китоб хар биримизга Ҳудони қандайлиги ҳақида ва шунинг билан бирга бизларда бўлган саволларга анниқ жавоб беролади. Худованд – ажойибдир! Муқаддас Китобни қанча кўп ўқисак, уни янада кўпроқ ўқишни ва яхшироқ билишни хоҳлаймиз.

Муқаддас Китоб – дунёдаги энг муҳим китобдир деб хар биримиз бемалол айта оламиз, чунки у Худонинг Каломи. 2 Тим китобининг 3:16 “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган” деб айтади ва бу хар жихатдан тўғри айтилган. Сабаби Худованд, пайғамбар деб аталўвчи одамларга гапирган. Худованд, пайғамбарларга Ўзи берган мактубларни ёзишларини бюрган.

Улар эса Худованднинг каломини қандай эшитишган бўлса, шундайлигича ва хеч қандай ўзгаришсиз ёзиб олишган. Баъзан Худо овозини чиқариб хам гапирарди. Баъзан эса У мактубни тўғридан-тўғри уларнинг онгига йўналтирарди. Айрим ҳолларда пайғамбарлар, Худо уларга айтганларини сўзма-сўз ёзишган. Энг аввало шуни билишимиз керакки, Муқаддас Ёзўвдаги ҳеч бир башорат кимнингдир шахсий талқини эмас. Чунки яна Муқаддас китоб 2 Бутурус китобининг 1: 21 оятида бизларга айтадики “ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Рўҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар”. Муқаддас Китоб, – бу одамларнинг доно фикрларининг тўплами эмас, балки Худога тегишли бўлган Каломдир. Худо Ўз сўзларини одамларга берган. Худованд Ўзи– Муқаддас Китобнинг муаллифидир. Ўзининг Каломини ёздириш учун Худованд 40тадан ошиқ одамларни ишлатган. Ўзининг Каломини ёздириш учун У барча одамзот орасидан фақат яҳудийларни танлаган. Муқаддас Китоб бирданига ёзилмаган эди. У тўллиқ ёзилиши учун деярли орадан 1600 йил вақт ўтган эди!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top