3:49

Муқаддас Китобни ўрганамиз 38

MP3

Худо ҳолатимиз мавқеимизга мос келишини хоҳлашини ва бизнинг гуноҳ қилишимизни хоҳламаслигини таъкидлаб ўтиш керак. Келинг хурматли радимиз мухлислари Худованд хар бир инсон учун айтиб ўтган оятларидан айрим парчаларни қисқача қилиб биргаликда ўқиб ўтсак. У бизга : “…баркамол бўлинглар”- деган. Яна Сиз нажотга эгасиз, бундан ташқари “…нажотингизни бўт қилишга тиришинглар”- деб хам айтиб ўтган ўзининг каломида Худованд. Чиндан ҳам, Нажоткор келиб, Худонинг фарзандини Самога олиб кетмагунича.Инсон қанчалик харакат қилмасин гуноҳдан бутунлай озод бўлдмайди. Бироқ ўз ҳаёти давомида у борган сари Раббимиз Исо Масиҳга ўхшаб бориб ибодатнинг кучи билан, Муқаддас Китобни ўрганиш ва Калом устида мулоҳаза қилиш йўли билан иноятда ўса олади ва шундай қилиши керак ҳам.

Шу маънода хар бир имонли учун, Бутруснинг иккинчи мактуби учинчи боби, ўн саккизинчи ёрдам беради деган умиддамиз. Янги Аҳдда доимо масиҳийларнинг ҳаёти ҳақида, имонли одамлар ўзларнинг олий даъватларига мос тарзда йўл тутишлари лозимлиги ҳақида сўз юритилади. Гапимизни исботи мақсадида Эфесликларга мактубининг тўртинчи боби, биринчи ва учинчи оятларини сизларга ўқиб чиқишни тавсия этмоқчи эдик. Бу мавзуга бағишланган энг маълум парчалардан бири Титусга ёзилган мактуб иккинчи боби ўн биринчи ва ўн тўртинчи оятларидир.“Чунки Қутқарувчимиз Худонинг инояти бутун одамларга яққол ошкор бўлди. Бу иноят эса шуни ўргатадики, биз диёнатсизлик ва дунёвий орзу-эҳтиросларини рад этишимиз керак, бу дунёда Худодан қўрқиб, вазминлик ва тақводорлик билан ҳаёт кечиримиз лозим.

Шу орада буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз. Масиҳ бизни ҳар қандай гуноҳли ишлардан қутқариш учун, фақат Ўзига тегишли бўлган, хайрли ишларга ғайратли, пок бир уммат яратиш учун Ўзини биз учун фидо қилди”. Каптарлар тўдасига қушилмоқчи бўлган қарға ҳақидаги ҳикояни кўпчилик билади. Ўзининг қора патлари бу йўлда тўсиқ бўлишини тушунган қарға хар хил йўл тутиб кўради. Бироқ каптарлар ўзларини ундан четга олар эдилар. Яхшилаб ўйлаб кўриб, қарға, эҳтимол, каптарлар унинг қадам ташлаши бошқачароқ бўлганини сезгандир деган фикирга боради. Лекин Қарға кабутарлардек қадам ташлашни ўрганмагунча машқ қилди. У яна каптарларга яқинлашига уриниб кўрди. Бироқ улар у билан яқин муомалада бўлишни хоҳламадилар.

Шунда қарға бу ўзининг гўшт ейишидан, каптарларнинг эса донни афзал кўришларидандур, деб ўйлади. Шу сабабли у бошқа озуқа билан озуқаланишга қарор қилди. Маълум бир муддат ўтгач у каптарларни ўзининг улар қандай бўлса, шундайлигига ишонтира олди. Бироқ у ўз ютуғидан завқланаётган бир пайтда ёнидан бир қарға учиб ўтиб қичқириб юборди. У бир дақиқага ўзини йўқотиб худди шундай қағиллаш билан жавоб берди. Қарға энди ҳеч қачон каптарлар билан алоқа қила олмас эди. Чинакам масиҳий бу Дуне одамларидан ана шу учта хислати билан

ажралиб туради. Узининг юриш-туриши, унинг озуқаси – Худонинг Каломи, унинг нутқи – соф ва Масиҳни улуғлайди. Бошқалардан Фарқимиз манашундадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top