Нима учун хар биримиз юқоридан туғилишимиз керак? Келинг биргалашиб шу саволга жавоб излаб кўрамиз. Келинг бир шифокор ўз хаёти хақида айтган гапларини биргаликда тинглаб кўрайлик. Бу суҳбат бир неча йил аввал бўлган. Бир шифокор Торрей деган кишига онаси унинг ҳаётига таъсири қанчалик кучли бўлганлиги хақида сўзлаб. Мен доимо унинг аҳлоқий насиҳатлари буйича яшашга ҳаракат қилардим, — диеди у ва уйимдан анча олисда тиббиёт олийгоҳида ўқиётганимда ўзимни пок сақлаганим билан фахрланаман. Мен ўзимни масиҳийман деб очиқдан-очиқ эътироф этмайман, бироқ аҳлоқий жиҳатдан мен бу шаҳардаги ҳар бир масиҳийдан юқорироқ тураман деб бемалол айта оламан.
Доктор жавоб берди Торрей, мен бунга ҳеч шубҳа қилмайман. Лекин бир нарсага эътиборингизни жалб қилмоқчиман. Янгиланишнинг мавжуд эмаслиги – бу бир ҳолатдир. Сиз янгиланмаган, яъни юқоридан туғилмаган эдингиз, шундай эмасми?
Йуқ, жаноб, деди шифокор қаттийлик билан. Мен юқоридан туғилган одамман, деб таъкидламадим. Торрей шифокорнинг ёнида турарди. У ерни турт бурчак шаклида чизди ва айтди: Докторд фараз қилинг бу турт бурчак штат Колорадо. Пайк чўққисининг баландлиги денгиз сатқидан 14.110 футни (тахминан 4.300 метрни) ташкил этади. Колорадо штатининг энг пастки нуқтасининг баландлиги — денгиз сатқидан 2000 фут (тахминан 610 метр) баландликни ташкил қилади, Колорадо шахталарида эса шахтёрлар ер юзидан 3000 фут (915 метр) чуқурликка тушадилар.
Одам шахта тубидами, ер сатҳидами, Пайк чўққисидами қайрда бўлмасин, барибир Колорадо штатида турган бўлади. Энди янгиланишнинг мавжуд бўлмаслиги ҳакида. Бу шундай кўринишга эга. Баъзи одамлар ўта кетган аҳлоқсизлик сабабли махфий жиноятчилик ва даҳшатли айбдорлик тубида яшайдилар. Бошқалар юзада, янгиланиш мавжуд бўлмаслигининг энг пастки сатҳида турибдилар. Сиз бўлсангиз аҳлоқ тоғининг чўққисида турибсиз. Лекин барибир сиз янгиланиш мавжуд бўлмаган ҳолатда турибсиз.У одам сўзсиз ҳайрат билан доктор Торрейга қарадида, кейин баҳс қилмай иқрор бўлди. У енгилганини тан олиб шундай деганди: Сиз мени эсанкиратиб қўйдингиз. Батамом қўролсизлантирдингиз. Мен – Сиз томондаман. Кейин эса у Исо Масиҳни ўзининг Нажотқори деб очиқ-ойдин эътироф этди.
Гуноҳ ҳақида фикр юрита туриб, унга ўзимизнинг нуқтаи назаримиздан эмас, Худо нуқтаи назаридан қарашимиз жуда зарурдир. Худо муқаддасдир. Бу хақида Муқаддас китобнинг кўп жойларида ёзилган. Масалан: Ишаъё 6:3. Матто 19:17. У гуноҳни ёмон кўради. ( Рим. 1:18) Биз, аксинча, ўз гуноҳларимиз сабабли сўқирмиз. Биз хурофотга ботганмиз. Биз гуноҳга енгил-елпи қараймиз. Худо ҳар қандай гуноҳни кўради, ҳатто у яккаю ягона бўлса ҳам хамма нарсадан тезда хабар топади. Биз эса минглаб гуноҳларни сезмаймиз. Биз бирон чизиқнинг эгрилигини уни тўғри чизиқ билан солиштиргандагина кўрамиз. Худди шу каби гуноҳни ҳам биз, Худонинг мутлоқ муқаддаслиги билан солиштиргандагина кўра оламиз. Худонинг кўз ўнгида гуноҳ – фикрдами, сўздами ёки ҳатти-ҳаракатлардами, фарқи йўқ барибир мезонга тўғри келмайдиган чалаликдир. Бу эса яхшилик қилишни ҳохламасликдир.