3:57

Муқаддас Китобни ўрганамиз 43

MP3

Ёзувда бу сўз “солиҳлик” ва “ҳақиқат” сўзлари билан бир қаторда ишлатилади. Худо ҳамма нарсада муқаддас бўлганлиги сабабли, қилган ҳамма ишларида У мутлақ солиҳ ва одил эканлиги ўз-ўзидан маълум. Шу билан бирга Худованд астойдил хохлайдики хар бир Исо Масихга ўз юрагини топширган инсонлар хам мўқаддас бўлишларини. Шунинг учун хам У айтадики зеро Мен мўқаддасман сизлар хам мўқаддас бўлинглар деб, Ха хурматли радио тингловчи мухлислар ушбу гаплар бежиз айтилмаган ва биз хам ушбу оятни бежиз сизларга эслатиб ўтмадик.

У Ўз солиҳлигини муқаддасликка муҳаббат ва гуноҳга нафрат орқали намоён этади. “Эгам солиҳдир … ноҳақлик қилмайди, ҳар тонг Ўз ҳукмини бир зайлда намоён қилади”деб ёзади эски ахд китобларининг бирида. Худонинг солиҳлиги ва муқаддаслиги Унинг гуноҳкорларни уларнинг гуноҳлари учун жазолашини тақозо қилади.Келинг хурматли радио тингловчилар сизларга ўқиб чиқишингиз учун бир нечта оятларни келтириб ўтсак. Ушбу оятларни эслаб қолишингиз учун ёзиб қўйишингиз хам мумкин. Мархамат тингланг Забур 9:7-8; Ҳаворийлар 17:31; Ваҳий 6:10.лар. Раббимиз Исо ёш бой йигитга эслатганидай, фақат Худогина мутлақо яхшидир.

Раббимиз Исонинг бу ёш йгит билан бўлган сухбатини Матто китобининг 19:17дан ўқишингиз мумкин. Бу сўз муқаддасликнинг маънодоши бўлиб кўриниши мумкин, аммо у энг аввало Худонинг марҳаматини, Унинг одамларга бўлган шафқатининг ва муҳаббатининг намоён бўлишини таъкидлайди. “Сен яхшисан. яхшилик қилувчисан”деб айтади забур куйловчиси Забур китобининг 118 : 68.Қизиқ нима учун Худованд шунчалик хохлайдики бошқаларга севги ва рахм шавқат қилишимизни? Бу саволга жавоб бериш унчалик қийин эмас.

Чунки Худованднинг Ўзи шуни истайди ва амалда доимо қўллаб келади. Шунинг учун хам хар бир инсон шуларни қилишини Худованд истаса керак. Севги бу Худованднинг– Ўз ижодининг маҳсулига фаровонлик таъмин этиш ва қувончи бериш истагидир. У Худони Ўзини Ўз Ўғли Исо Масиҳнинг Шахсида ва хизматида намоён этишга ундайди. Бу хусусиятнинг муҳимлигидан Муқаддас Китоб бу ҳақда: “Худонинг Ўзи севгидир” – деб айтади. Аммо биз бу севги муқаддаслик билан ва Худонинг бошқа хусусиятлари билан мутаносибликда бўлишини тушунишимиз керак. Худонинг севгиси Голгута хочида тўла- тўкис намоён бўлди.

Раббимиз Ўз севгисини барча одамзодга анашу ерда тўллиқ кўрсатди. Бу ерда Худонинг муқаддаслиги қондирилган эди, чунки гуноҳ учун жазо олинди, Унинг севгиси эса Унинг ҳамма имонлиларга кечирим ато этганида намоён бўлди. Манашуни хақиқий севги деб айтишимиз мумкин. Биз юқорида Худо ёлғон гапирмаслигини айтиб ўтган эдик. Бу аломат, бундан ташқари, Худонинг Ўзининг ваъдаларини бажаришидаги садоқатида намоён бўлди. “Худо содиқ, ва Унда ноҳақлик йўқ; солиҳ ва ҳақиқийдир. Худонинг муқаддаслиги, одиллиги, эзгулиги, севгиси ва ҳақиқати худди Унинг Ўзидай чексиз, абадий ва ўзгармаслигини эсда сақлайлик, чунки буларнинг ҳаммаси Унинг мавжудлигининг хусусиятларидир.

Келинг мўқадас бўлишга харакат қилайлик хурматли тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top