3:53

Муқаддас Китобни ўрганамиз 16

MP3

Хурматли радио тингловчилар, биринчидан савол берайлик: фаришта одам учун ўла олармиди? Бироз мулоҳалаза қилганимиздан сўнг, бунинг имкони йўқ деган шак-шубҳасиз хулосага келамиз. Биринчидан, билишимизча, фаришталар руҳ бўла туриб, ўла олмайдилар. Инсоннинг ўринбосари “фаришталардан…паст қилиниб, ўлим азоб-уқубатини” чекиши керак эди деб ёзади ибронийларга мактубининг иккинчи боби тўққизинчи оятида. Шундан сўнг, фаришта ҳаттоки ўлганида ҳам, инсон маҳлуққа сиғинган бўлар эди, бу эса Худонинг Каломида тақиқлангандир.

Жонивор инсон учун ўлиши мумкин эмасми?

Эски Аҳдда жониворларни қурбонга келтириш талаб қилинар эди. Бироқ бу қурбонлик ҳеч бўлмаса битта гуноҳни оқлаш учун ҳам етарли эмас. “Чунки буқаю такаларнинг қони гуноҳларни бартараф қила олмайди.” Жониворларни қурбонга келтириш бўлғуси мукаммал Қурбоннинг шунчаки бир тимсоли эди. Юқорида айтилганлардан на фаришталар, на жониворлар инсоннинг гуноҳлари учун жазо олиши учун унинг ўрнини боса олмаслиги келиб чиқади. Модомики, ўринбосар ўхшаш бўлиши лозим экан, демак, инсон учун инсон ўлиши керак. Бу шундай бўлиши шарт. Ҳар қандай бошқа ўринбосарлик бунга тенг бўлмас, ноинсофлик билан қилинган ва ноўрин иш бўлар эди.

Шу билан бирга ўринбосар бе гунох бўлиши лозим. Бироқ энди бошқа савол туғилади. Бир гуноҳкор одам иккинчи одам учун ўла олмайди, чунки у ўзи ўз гуноҳлари учун жазо топиши керак. Худонинг қонуни ҳар бир гуноҳкор учун ўлимни талаб қилади. Демак, гуноҳсиз одам ягона тегишли ўринбосар бўлиши мумкин. У мангу ва абадий бўлиши керак. Бироқ фақатгина Худованд абадийдир. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Биз яна бир шартни қўшимча қилмоғимиз керак. Бир гуноҳсиз одам фақатгина бир гуноҳкор одамнинг ўрнини босишга ҳақли. Барча инсонларнинг гунохи учун азоб чекиб ўлим кўрадиган эса пок ва гунохсиз хамда комил бўлмоғи лозим. Бу ҳолда унинг ўлими абадий кучга ва қийматга эга бўлиши керак.

Бундай деганимизда биз унинг ўлими бутун инсоният содир қилган ва келажакда содир қилажак гуноҳларнинг оқланиши учун етарли эканлигини тушунмоғимиз лозим. Ўринбосар мангу бўлмоғи лозим. Бироқ биз фақат Худо мангу эканлигини юқорида айтиб ўтдик. Ўз хохиши билан барча инсонларнинг гунохи учун ўлимга борувчи, ўз қонини тукмоғи лозим. Охирги талабни кўриб чиқайлик. Худо уларни кўрмаслиги учун инсоннинг гуноҳлари йўқ қилиниши керак бўлса, демак, ўринбосар ўз қонини тўкиши керак бўлади.

Бу талаб Худо табиатининг ва Унинг йўлларининг талаби эканлиги Муқаддас Китобнинг ушбу оятлари билан тасдиқланади: “Ва қон сизлар яшаб турган уйларингизда нишона бўлади, қонни кўриб, четлаб утаман ва Миср ерини нобуд қилаётганимда ораларингизда ҳалокатли жароҳат бўлмайди”.Чиқиш китоби 12 боб 13 оят. “Чунки вужуднинг жони қонда, ва Мен сизларнинг жонларингиз покланиши учун уни қурбонгоҳ учун мўжалладим, зеро бу қон жонни поклайди”. Амрлар 17 боб 11 оят. “Зотан Таврот Қонуни бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, қон тўкилмасдан умуман кечирим бўлмайди”. Ибронийларга 9 боб 22 оят.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top