3:16

Худодан қўрқиш

MP3

Narrator 1 “Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. Шу боис қоронғида айтганларингиз ёруғликда эшитилади, ёпиқ эшиклар ортида шивирлаб айтганларингизни уйларнинг томи устида бақириб эълон қилишади.”

Ассалому алайкум. Ҳозиргина эшитган оятингиз ҳар қандай иккиюзламачиларнинг юрагига ғулғула солиб қўйган бўларди. Бу оят биз имонлиларни ҳам иккиюзламачиликдан огоҳлантиради. Тасаввур қилинг-а, фақат ўзингизгагина маълум бўлган нарса бир кун келиб ҳаммага маълум бўлади. Агар ҳамма сизни ҳар бир сўзингизни эшитадиган бўлса, унда бошқалардан яширадиган нимангиз қолади? Агар Исо Масиҳ сизнинг доимиз ҳамроҳингиз бўлса, қандай қилиб бошқача яшай оласиз? Бундай саволлар келганида ўз-ўзидан Худодан қўрқа бошлайсиз. Аслида Худо доим бизни кўриб, ҳаёлларимизни ҳам ўқиб туради.

Narrator 2 Исонинг шогирдлари Худодан қўрқмаса ҳам бўлади, деб ўйлаймиз, аммо Каломни диққат билан ўқисангиз, Исо Масиҳ шогирдларига айнан шундан қўрқишни ўргатади. “Сизларга шуни айтай, дўстларим, танани ўлдириб, ундан кейин бошқа бирон нарса қила олмайдиганлардан қўрқманглар. Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: Худодан қўрқинглар, чунки У одамни ўлдириб, дўзахга ташлашга ҳам қодир. Ҳа, сизларга айтаман, Худодан қўрқинглар!” Яна У шогирдларига шундай деди: “Сизларга яна шуни айтай: ким Мени инсонлар олдида тан олса, Инсон Ўғли ҳам Худонинг фаришталари олдида уни тан олади. Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, у ҳам Худонинг фаришталари олдида рад этилади.” Шу оятни ўқиганда бир савол пайдо бўлади: Масихий киши Исо Масиҳни рад этиши мумкинми?

Narrator 1 Ҳа. Агар имонлилар ўзларини Исо Масиҳ келгунича имонсизлардай тутса, У келганидан кейин ўша имонлиларнинг тақдири ҳудди имонсизларникидай бўлади. Бу нарса биз имонлиларга ҳар доим тайёр бўлиб туришга ундайди. Демак, бу борада ҳар бир имонли жуда эҳтиёткор бўлиши керак, бироқ Каломда айтилишича, биз Худонинг назарида жуда қадрлимиз. “Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.” Шунинг учун биз қўрқиш ва қадрли бўлиш ҳақидаги фикрларимизни мувозанатда ушлаб туришимиз керак. Яъни қадрли эканман деб, эркаланиб кетиш, ёки ҳаддан ташқари Худодан қўрқиб ҳато қилиб қўймаслигимиз керак. Исо Масиҳ бизга уқтирмоқчи бўлган яна бир нарса бу-очкўз бўлмасликдир. Исо Масиҳ ҳалойиққа гапириб турар экан, икки ака-ука мерос масаласида Масиҳга мурожаат қилишди.

Narrator 2 “Оломон орасидан кимдир Исога айтди: — Устоз, акамга айтинг, отамиз бизга қолдирган меросни мен билан бўлишсин. — Эй инсон! Ким Мени сизларга қози ёки мерос бўлувчи қилиб қўйибди? — деди унга Исо. Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас.” Масиҳ ҳалойиқни очкўзликдан огоҳлантириш учун шу воқеани мисол қилиб олди. Очкўз одам дунё ва яшаш фақат молу-дунёдан иборат деб ўйлайди. Исо Масиҳ айтиб берган маталдаги бой одам бойлигини камбағалларга ёрдам бериш учун ишлатиб, самода ўзига чиримайдиган бойлик йиғиши мумкин эди. Афсуски, у ундай қилмади. Энди бойлигидан роҳатланиб яшашга тараддуд кўраётганида, Худо унга ўлим фариштасини юборди. Шундай экан, мана шу бойнинг ҳаётидан ўрнак олиб, бу ҳаётимизда нариги ҳаётимиз учун бойлик йиғиб яшашга ҳаракат қилайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top