3:38

Муқаддас Китобни ўрганамиз 18

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз билан хаво мавжлари орқали учрашиб турибмиз. Шундай экан келинг бугунги ушбу эшттиришимиз орқали Раббимиз Масих хақида сўз юритайлик. Чунки У хақида ва Унинг хар биримиз учун қилган ишлари хақида қанчалик гапирмайлик бари бир оздир. Сабаби Раббимиз Исонинг хочдаги қурбонлиги муносабати билан У гуноҳкорлар учун ўлибгина қолмай, уларнинг нажот топиши хизматини тўла-тўкис охирига етказганини ҳам тушуниш ғоят муҳимдир. Муқаддас Китобнинг кўпгина оятлари бу ажойиб ҳақиқат ҳақида гувоҳлик беради.

Масалан: “ Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим”- деб ёзади Юҳанно китобининг 17 боби 4 оятида. “Исо сиркани татиб кўргач: “ Амалга ошди!”-деди-ю, бошини эгиб жон берди” “Масиҳ эса гуноҳлар учун битта қурбонлик бағишлагандан кейин, Худонинг ўнг томонида абадий ўтириб олди”. Уш бу оятларда айтилганларни барчасини Раббимиз Масих биз учун ва бизларнинг хар биримиз нажот олишимиз учун амалга оширди. Хурматли тингловчи, шундай экан У Гўлготада амалга оширган ишлари ҳақида бир дақиқа бўлса-да уйлаб кўринг. Масиҳ барчамизнинг оқланишимиз учун бундай ажойиб ишни бажаргани сабабли гуноҳкорнинг бунга бирон бир нарсани қўшимча қилишига ҳожат йўқлиги энди тушунарли.

Жонни самога қайтиши учун зарур бўлган ҳамма нарса бажариб бўлинган. Биз Худонинг инъомини имон билан қозонмоғимиз керак. Бажарилган ишга биз ҳеч нарса қўша олмаймиз. Нажот топмаган одам Худодан абадий ҳаёт инъомини олиш учун ҳеч нарса қилиши керак эмаслигида қувончли ҳақиқат мужассамдур. Бир масиҳий, ўзининг дурадгор дўстини Масиҳни ўзининг шахсий Нажоткори деб қабул қилишга ундар эди. Нажот топиш учун унинг ўзи нимадир қилиши кераклигини таъкидлаб, дурадгор унинг далиллларига унамас эди. Масиҳни, нажот иши бажариб бўлинганини ва уни фақат қабул қилиш кераклигини тушунтирди, бироқ унинг дўсти буни ҳеч тушуниб етмас эди. Суҳбат дурадгорнинг устахонасида бўлиб ўтаётган эди.

Дўсти қизил дарахтдан ясалган ажойиб стол устидаги ишини эндигина тамомлаганини кўрган масиҳий, ўзининг нуқтаи назарини тушунарли қилиб очиб бермоқчи бўлди. У арра билан болғани олиб, устида хозиргина суртилган лак ялтиллаб турган стол олдига келди. У бу иш қуроллари билан столни бузмоқчи бўлгандай ҳарақат қилди.Уста ваҳимага тушди. Столга тегма! – деб бақирди у. – Ҳаммасини бузасан. Ахир бу тугалланган ишку! Ҳа, дўстим, — рози бўлди масиҳий, — Масиҳнинг иши ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. У бажарилган. Агар сен қўл теккизсанг, ҳаммасини бузасан. Аллақачон тугалланган ишга сен ҳеч нарса қуша олмайсан.Шунда дурадгор ҳаммасини тушунди ва шу ернинг ўзидаёқ Масиҳни қабул қилди. Ха, хурматли тингловчи Масих хар биримизни нажот олишимиз учун барча ишларини амалга ошириб бўлди. Фақатгина бунга чин юракдан ишонмоқ лозимдир. Азиз тингловчи шу ерда сизлар билан хайрлашар эканмиз, келгуси эшттиришларимизгача хайр соғ- саломат бўлинглар деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top