3:17

Муқаддас Калом 10

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Яҳудийлар Худонинг ҳақиқий халқи бир Киши бўлади, деб ўйлашга тайёр эмасдилар. Худонинг Одам Ато ҳамда Исроил учун хоҳиш-иродаси мутлақо гуноҳсиз одам бўлган Исода бажо келганини англаб етишолмаганди.

Одам Ато инсон зотининг илк вакили бўлиб, у ўз зотини Худо билан тўғри муносабатда сақлай олмади. У васваса қилинганда гуноҳ қилиб, ўз Яратувчисига қарши исён қилди.

Шундан сўнг Одам Ато Адан боғидан қувилди, шу сабабли ундан кейинги инсон зотининг бари бу боғдан ташқарида яшаб келди. Энди, охирги Одам Ато, яъни Исо Масиҳ янги инсон зотининг вакили бўлиб майдонга чиқди.

У Одам Атонинг вазифасини бекаму кўст бажарди. У ҳам Одам Ато каби васваса қилинди, аммо у гуноҳ қилмади. У ғалаба қилгани туфайли энди Ўзининг янги халқини боққа, яъни Худо билан муносабат, мулоқотга қайтара олади.

Азизлар, Исонинг васваса қилиниши ҳақидаги матнларни Одам Ато ва Исроил халқининг васвасага мағлуб бўлганлари ҳақидаги ҳақиқатга суяниб ўқиш керак. Одам Ато ва Исроил халқи Худонинг ўғиллари эдилар, лекин улар енгилишган эди.

Исо эса, сувга чўмганда бутун инсон зоти вакили сифатида ҳақиқий Худо Ўғли бўлиб илоҳий мақтовга сазовор бўлди. Азизлар, эътибор бериб қарайдиган бўлсак, Луқо ўз Хушхабарида Исонинг шажарасини Исроил авлодларидан то Одам Атогача кўрсатиб, сўнг эса Уни Худонинг Ўғли, деб таъкидлаган.

Бизнинг диаграммада Худо халқи Одам Ато, Исроил халқи, ундан сўнг эса Исо кўрсатилган. Бунда Худо Одам Атонинг гуноҳидан сўнг фақат Исо Масиҳдан бутунлай мамнун бўлган.

Муқаддас Китобда ўғиллик хизмат қилувчи роли билан боғланган. Ҳақиқий ўғил Отага хизмат қиладиган кишидир. Исо сувга чўмганда Ота Худо Ундан мамнунлигини эълон қилиши Забур китобининг 2 боби 6 ва 7 ҳамда Ишаё китобининг 42 боби 1 оятидаги Масиҳ ҳақидаги башоратларни эсга солади.

Масиҳнинг саҳродаги биринчи васвасасида Унга шундай эътироз билдирилади: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг…” Азизлар, бу ерда шу нарсага эътибор беришимиз керакки, Исо шайтоннинг ҳужумларини енгишда Муқаддас Китобда Мусо саҳродаги синов даврида Исроилнинг мағлуб бўлгани ҳақидаги изоҳи келтирилган оятлардан фойдаланган.

Бунинг маъноси аниқ. Сувга чўмиш пайтида Исо ҳақиқий Одам Ато, ҳақиқий Исроил эканини намоён этди. У сувга чўмиши биланоқ Унинг устига тушган Муқаддас Руҳ Уни синовга бошлаб боради.

Исо эса синовда Худонинг ҳақиқий ва содиқ Исроили сифатида ғалаба қозонади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top