3:57

Муқаддас Китобни ўрганамиз 24

MP3

Ёзувларда Исо Масиҳнинг Шоҳ эканлиги ҳақида кўп айтилади. Бу эса хар жихатдан тўғри таъриф берилганлигининг бир белгисидир. У биринчи бор ер юзига келганда Уни Шоҳ деб эълон қилдилар. “Исо подшоҳ Ҳирод даврида, Яҳудиянинг Байтлаҳи шаҳарчасида туғилганидан кейин, шарқдан Қуддусга мунажжимлар келди. Улар:

Яҳудийларнинг подшоҳи бўлиб туғилган бола қаерда?- Деб сўрадилар.Чўмдирувчи Яхё ваъз қила бошлаганида Худонинг Шоҳлиги яқин эканлигини эълон қилди. Рабби Исо ҳам худди шу хабарни олиб келди.

Ўзининг ер юзидаги хизматини якунланишидан бирмунча вақт олдин, Эскин Аҳддаги эълон этилган пайғамбарликнинг бажарилиши учун, Масиҳ Ўзини Шоҳ эканлиги ҳақида эълон қилди. Матто китобида шундай оятни кўришимиз мумкин. “Бу содир бўлганларнинг ҳаммаси пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келиши учун рўй берди: “Сион қизига айтингиз-ким: бир моча эшакка миниб, хўтикка мингашиб камтарона, сенинг Подшоҳинг келар ёнингга”. Исроил ҳалқи Ундан юз ўгирди, ва У “Яҳудийларнинг Подшоҳи” сифатида хочга михланди. Ундан юз ўгиришларини олдиндан билатуриб, Рабби Исо Масиҳ Ўзининг яҳудийлар ҳам, мажусийлар ҳам кирадиган ибодатхонани қуриш истаги ҳақида эълон қилди.

“Шу нуқтан назардан энди на юноний бор, на яҳудий; на суннатли бор, на суннатсиз; на жоҳил бор, на маданиятсиз; на қул бор, на озод. Зеро Масиҳ ҳамма нарсадир ва ҳамма нарсададир”. Ушбу сўзларни биз Колосяликларга мактубининг учинчи боби, ўн биринчи оятидан ўқишимиз мумкин. “Ўзиникиларнинг ёнига келди У, лекин Ўзиниклар Уни қабул қилмади. Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди”.Юҳанно 1:11, 12. Масиҳни Муқаддас Китобда “Ибодатхонанинг Шоҳи” деб атамайдилар. Уни “Бош” деб атайдилар. Унинг Ўзига тегишли бўлганлар устидан тўла ҳокимиятга эга эканлиги ғоят равшан. У – Унга бўйсуниш лозим бўлган Худованддир. “Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди.

Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради”. Фақат Масиҳнинг душманларигина Унга ҳақли суратда тегишли бўлган мутлақ ҳокимликни инкор қиладилар. У бу ҳақда масалда айтган эди:“Ҳолбуки, асилзоданинг ҳамшаҳарлар уни ёмон кўришар экан. Ҳамшаҳарлар унинг орқасидан элчилар юбориб: -Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз, — деб айттирибдирлар”. Луқо 19 боб, 14 оят.

Масиҳ Ўз Шоҳлигини ўрнатиш учун яна ер юзига қайтиб келади.

Эски Аҳднинг ҳам, Янги Аҳднинг ҳам пайғамбарликларида ифода этилган Худонинг мақсади ана шундай. “Ва Эгамиз бутун ер юзининг Шоҳи бўлади; ўша куни эгамиз ҳам, Унинг исми ҳам – ягона бўлади”. Унинг шоҳлиги вақтида бутун дунёда солиҳлик, тинчлик ва хотиржамлик бўлади. “Бўри ва қўзичоқ бирга ўтлайдилар, шер ҳўкизга ўхшаб пичан ейди, илонга эса хок озуқа бўлади; улар Менинг муқаддас тоғимда ҳеч қандай зарар келтирмайдилар”. Масиҳнинг минг йиллик шоҳлиги даврида ҳамма Уни Шаҳаншоҳ, Ҳокимларнинг Ҳокими деб тан олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top