3:33

Хочни кўтариб юриш

MP3

Хочни кўтариш. Бу жумлани жуда кўп марта эшитганмиз. Шунчалик кўп эшитганмизки, аста –секин бу жумла ўз маъносини йўқотаётгандай. Исо Унга эргашишни истаганларга : “Кимки ўз хочини кўтариб орқамдан юрмаса, Менинг шогирдим бўлолмайди.” Бу оятларни жуда кўп марта ўқиганмиз. Келинг бугун шу жумлар ва шу оят ҳақида чуқурроқ мулоҳаза юритайлик. Атрофимизда жуда кўп масиҳийлар борки, улар ҳали ҳам ҳақиқий шогирдлик нималигини ва хочни кўтариб Устозимизнинг ортидан юришнинг асл маъносини англаб етмаган. Юқорида келтирган оятимиз икки қисмдан иборат. Биринчи қисм: кимки ўз хочини кўтариб орқамдан юрмаса…

Иккинчи қисм: Менинг шогирдим бўлолмайди. Энди хочни кўтариш ҳақида суҳбатлашсак. Хочни нима учун ишлатишган? Тарихий манбааларга назар ташлайдиган бўлсак, қадимда жиноятчиларни жазолашнинг ва қатл қилишнинг усулларидан бири бўлган. Ҳар бир даврда жазо усули турлича бўлган. Осиш, хочга михлаш ва бошини танасидан жудо қилиш. Хочга михлаб қатл қилиш жазоси қўлланилган пайда одамлар хочнинг маъносини яхши билишган. Шунинг учун ҳам Исо қийинчиликлар, азоблар ва қайғу-аламларга тайёр ҳолда менинг ортимдан эргашсин, деган гапни хочга боғлаб айтган.Ўша пайтдаги одамлар бунинг маъносини жуда яхши тушунишган. Чунки қатл қилинадиган жиноятчи ўзи михланадиган хочни қатл қилинадиган жойгача ўзи орқалаб борган.Жиноятчи ўз тана оғирлигидан бир неча баробар кўп бўлган оғир хочни қанчадир масофага кўтариб бориши керак эди. Унинг машаққатли бўлганини тасаввур қилаётгандирсиз. Биз масиҳий сифатида Раббимизга эргашишни, У яшагандай яшашни истасак, У туфайли учрайдиган ҳақоратларга, қийинчиликларга, азоб-уқубатларга, ва ғам қайғуларга тайёр бўлишимиз керак. Уларни ўз дўстларимиздай қабул қилишимиз керак. У Ўзи туфайли бизларни ҳақоратлашларини, қувғин қилишларини, турли азобларга гирифтор қилишларини биларди. Шунинг учун ҳам бизларни огоҳлантирган.

Биз масиҳийлар бугунги кунда Худонинг амри билан яшасак, Худо бизни баракалаши ҳақида, ХУдодан келадиган яхши нарсалар ҳақида гапиришга ўрганиб қолдик. Аммо Худо ва Масиҳ учун келадиган азоблар ҳақида ҳам унутмаслигимиз лозим. Энди оятнинг иккинчи қисмига ўтсак. Менинг шогирдим бўлолмайди. Кимки ўз хочини кўтариб, Унинг ортидан эргашмаса, Исонинг шогирди бўлишга лойиқ эмас. Унинг ортидан эргашиш У яшагандай яшаш демакдир. У ўйлагандай ўйлаш дегани, Отамиз Худога тўла бўйсуниш дегани. Бошқалар учун ўз жонимизни ҳам қурбон қилишга тайёр бўлиш дегани. Шундай қилолмасак Унинг шогирди бўлолмаймиз. Унинг шогирди бўлиш эса биз учун катта шараф. Биз Унинг ҳақиқий шогирди бўлсак, Исо яна оламга қайтиб келганида Унинг олдида уятга қолмаймиз.бошимизни баланд кўтариб тура оламиз. Исонинг келиш куни қачонлигини ҳеч биримиз билмаймиз. Биз бемалол юрибмиз, қайдан биламиз, балки У эртага келар. Сиз Унинг ҳақиқий шогирди бўлишга улгурдингизми? Агар бу ҳақида ўйламаган бўлсангиз ҳозироқ ҳақиқий шогирд бўлишга киришинг. У яшагандай яшашни бошланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top