Шундай қилиб, биз ўқиётган ва ўрганаётган Муқаддас Китоб бизниннг хар биримизнинг дастуримиздир. Биз Мўқаддас каломни ўқиганимизда ёзувлар инсон нажотга эга бўлиши учун Худо нималар қилганини ва қилаётганини кўрсатади. Ўзининг хатти харакатлари билан нажотга эга бўлишга ҳарақат қилувчи одамлар кўплаб топилади. Масалан кимдир ўйлайди. Мен кўп садақа берсам Худованд менинг гунохларимдан кечади ва мен жаннатга бораман деб.
Яна кимдир эса мен доимо инсонларга яхшилик қилишга ва камбағалларга ёрдам беришга харакат қиламан, шунинг учун хам Худованд мени гунохларимдан ўтади ва ўлимимдан сўнг жаннатга бораман деди. Лекин Мўқаддас калом бизга нажот хақида умуман бошқача айтади. Худо бизга фақат Унинг Каломи орқалигина нажотни тушуниб етишимиз ва бошдан кечиришимиз мумкинлингини айтади. Келинг шу ўринда бир оятни биргаликда ўқиб чиқсак “Ҳар ҳолда мен инжилдан ор қилмайман.
Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг ҳалоскорлик кудратини етказувчи Хушхабардир.” Римликларга 1:16. “ Сен болалигингдандоқ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан. бу ёзувлар сени Исо Масиҳга ишониш орқали доно қилмоқ ва нажот йўлини кўрсатмоққа қодир.” Тимўтийга 2-мактуб 3:15. Бизнинг хар биримиз учун энг доно ва хақиқат ўқитувчи бу Раббимиз Исо Масихдир. Мўқаддас Ёзув одамлар нажотга эга бўлишлари учун нима қилишлари кераклигини ўргатади:
бошқача қилиб айтганда, нажотга эга бўлишимиз учун қандай йўл тутишимиз кераклигини ўргатади. Чунки хар бир инсон нажотга эга бўлиши учун қандай ишни амалга ошириши хақида Римликлар китобида ва бундан ташқари кўплаб бошқа жойларда анниқ кўрсатиб ўтади. Худонинг муҳаббати ва шафқати ҳақида одамлар Муқаддас Китобсиз ҳам билишлари мумкин, бироқ нажотга эга бўлишнинг ягона йўли фақат Муқаддас Китобда кўрсатиб берилган “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”.
Мўқаддас Калом бизларга абадий ҳаёт ҳақида, ва инсон қандай яшаши ва нима қилиши ҳақида гапиради. Доимо одамлар Муқаддас Китоб ёрдамига мурожаат қилмай, келгуси ҳаёт ҳақида билишга астойдил интилганлар. Улар фол очганлар, арвоҳлар билан гаплашувчилар олдига борганлар. Лекин Мўқаддас Калом баён этган Муқаддас Хушхабарга бир кўз ташласак, бундай ҳатти-ҳаракатларнинг аҳмоқоналиги ва гуноҳ эканлиги яққол кўзга ташланади. Муқаддас Китоб бизга келгуси ҳаёт ҳақида ҳақиқий ва ишончли хабарни беради.
Бу чиндан Худонинг Каломи; унда Самовий отамиз Ўзи ҳақида ва бизнинг У билан муносабатларимиз ҳақида ҳиқоя қилган. Худонинг инояти билан биз ўз билимимиз билан онгимизни ва қалбимизни тўлдириб уни ўрганишга ва қулоқ солишга ғайрат қилишимиз керак. Хозирги кунда муқаддас Каломни турлича ўқиш ва ўрганиш учун дастурлар мавжуддир. Сиз хам хурматли тингловчи ўзингизга ёққан бирор бир дастурни танлаб шу дастур асосида Каломни ўрганишингиз мумкин.