3:29

Худованд яхшироқ билади

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз ҳеч тўхтаб, нима кийишингиз, нима қилишингиз, қандай яшашингиз ва нима ҳайдашингиз кераклигини Худованд яхшироқ билиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Дунё эмас, Худо бизнинг бошқарувчимиз. Биз эса дунё бизга айтганларига бошқалар “Ҳа”, деяпти деб ўйлаганимиз учун “Ҳа”, деб у бизни бошқаришига йўл қўйиб бердик. Ҳаётимизнинг ҳар бир қисми билан қизиқадиган, бизга ғамхўрлик қиладиган, ишончли ва суянса бўладиган Худойимиз бор. Сиз Уни рад этиб, ўз истаганингиз бўйича яшамоқчимисиз? Ёки Унга қулоқ солишни истайсизми? У ҳеч қачон бизни кўнглимизни қолдирмайди, У бизга ҳеч қачон панд бермайди. Қулоқ солинг, У ҳеч қачон бизни нотўғри йўлга бошламайди. Ҳаммамиз ҳам бир кун келиб, ҳаётимизда жиддий қарорлар қилишимизга тўғри келади. У ҳеч қачон бизни нотўғри йўлга бошламайди.

Narrator 2 Ҳаётингизда сизнинг қалбингизда қизиқиш уйғотиши мумкин, деб ўйлаган маслаҳатларни берадиган одамлар бор. Улар ўз тушунчаларига кўра, сизга йўл-йўриқ кўрсатишади, маслаҳат беришади, аммо бу маслаҳатлар тўғри бўлмаслиги мумкин. Сизни фақат Худо билади. Худо сизни мукаммал билади. У “Сенга маслаҳат бераман, сени кузатаман”, деганини, 7 сабабга кўра ишончли деб қабул қилишимиз мумкин.

Биринчи сабаби, бу Унинг сизни мукаммал даражада билиши. У ишончли бошқарувчи. У бизни мукаммал билади. У сизнинг шахсиятингизни билади. У сизни қандай жавоб беришингизни, қандай ҳаракат қилишингизни, қандай ҳис қилишингизни – хуллас У сизнинг шахсиятингизни билади. Масалан, У бизнинг кучли томонларимизни билади. У нималарга дош бера олишимиз ва нималарга дош бера олмаслигимизни ҳам билади. У қанчалик қийинчиликка дош бера олишимизни ва бизнинг заифликларимизни ҳам билади.

Narrator 1 Бизни нима васвасага солишини ва бизни нима қийнашини ҳам билади. У бизнинг шахсиятимизга тегишли ҳамма нарсаларни, кучимиз ва ожизликларимизни билади. У бизнинг истакларимизни, ҳатто биз ўзимиз билмаган истакларимизни ҳам билади. Бизни олдинда кутаётган нарсаларни ҳам билади. У бизнинг муносабатларимизни билади. Хуллас, У биз ҳақимизда ҳамма нарсани билади. Сизнинг самовий Отангиз ҳамма нарсани биладиган Зотдир. У биз ҳақимизда билиш мумкин бўлган ҳамма нарсани билади, шундай экан, нега биз ҳақимизда ҳамма нарсани биладиган, нимани ёқтиришимиз, бизга нима ёрдам беришини, бизни нима ҳафа қилишини, нима бизга оғриқ беришини, сизни нима хурсанд қилишини, ҳаётда нимани қадрлашимизни ва нимадан эҳтиёт бўлишимизни исташимизни биладиган Зотга эргашмаймиз? Нега энг ажойиб ва Қудратли Худога эргашмаймиз?

Narrator 2 Аммо шунга қарамай, ҳеч кимнинг маслаҳатига муҳтож эмасман деб ўйлайдиган, ўзлари ҳамма нарсани суриштириб билиб оладиган одамлар бор. Балки сиз ҳам улардан биридирсиз. Келинг, тан олайлик, ҳеч биримиз ўзимизни мукаммал билмаймиз. Ўзимиз ҳақимизда турли фикрларимиз бор, эҳтимол вақти-вақти билан бу фикрлар ўзгариб турар. Бугун ўзимизни ажойиб ҳис қиламиз, ўзимизга ишончимиз кучли, эртага тушкун ва хароб аҳволда бўламиз. Ҳақиқат шундаки, ҳеч ким бизни ишончли йўлбошловчимиз Қудратли Худовандчалик билмайди. Фақат шугина эмас, У биз учун энг тўғри ва яхши йўлни ҳам билади. У бизни бошқаришга тайёр аммо биз Унга эргашишга тайёрмизми? Ҳар бир имонлининг ичида яшайдиган Ота Худо, Исо Масиҳ, Муқаддас Руҳ бизга йўл кўрсатадиган компасга ўхшайди. Ўша компасга эргашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top