3:33

Муқаддас Китобни ўрганамиз 52

MP3

Муқаддас Китоб одамнинг Худо суратида яратилгандан хабар берганида шубҳасиз, одам – руҳий шахс эканлигини назарда тутади. Сиз ўзингизни бошқалардан ажралиб турувчи, ўз иродангизни амалга оширига кучга эгадек деб ҳис қиласиз. Сиз шахссиз ва бу маънода шахсга эга бўлган Худонинг суратида яратилгансиз. Айрим дўстларимиз ўзларини мен жуда хунук инсонман деб ўзларидан ноўрин хафа бўладилар. Аслида хунук инсон бўлмайди. Чунки Худованд хар бир инсонни Ўз суратида яратган.

“Ибтидо” китобининг 1-бобидаги одамнинг яратилиши ҳақидаги ҳикоя яратилиш ҳақиқатининг умумий баёни бўлса, 2-бобдаги ҳикоя айни хақиқатдир. “Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди” Ибтидо 2:7. Бу сўзлардан ва Ёзувнинг бошқа сўзларидан одамнинг ўз табиатга эга эканлиги яққол кўринади. Ернинг тупроғидан одамнинг бадани яратилгани ўз-ўзидан маълум. Бугун биз тупроқда бор бўлган қатор кимёвий элементлар (углерод, кислород, водород, азот ва бошқалар) одамнинг баданида ҳам учрашини биламиз.

“Нафас” маъносини берувчи сўз баъзида “руҳ” деб таржима қилинади; бундан ташқари “одам тирик жон бўлди” деб таъкидланади. Янги Аҳдда ҳам шунингдек одамнинг мавжудлигининг бу уч қисми эсга олинади. “Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз бенуқсон сақлансин”-деб ёзади 1-Салоникаликларга мактубининг 5:23. Ёзувларда баъзида “руҳ” ва “жон” сўзлари бир маънога эга бўлсаларда, руҳ билан жон орасида фарқланиш бўлган бошқа оятлар, мисол учун, юқорида келтирилган кўчирма ҳам бор.

Улар орасида фарқ бўлмаган жойларда иккала сўз ҳам моддий бўлган инсон танасидан фарқли ўлароқ инсон мавжудотининг номоддий бўлган томонини ифодалайди. Бироқ чуқурроқ тадқиқот ўтказилганида руҳнинг мавжудлиги инсонга Худони англаш, Худога сажда қилиш, Худони севиш ва У билан алоқада бўлиш имконини бериши аниқ-равшан кўринади. Ҳайвонлар бундай қобилиятга эга эмаслар, чунки улар Худонинг суратида ва Унга ўхшаб яратилмаганлар. Айримлар кўпинча бир савол билан мурожат қилишади. Хайвонлар ўлганидан сўнг уларнинг рўхи билан нима бўлади деб?

Шундай савол бермоқчи бўлган дўстларимизга битта жавоб мавжуддир. Худованд хайвонот оламини яратганида уларга одамдан фарқли ўлароқ, гунохнинг оқибатлари ва ўлимдан сўнг нималар содир бўлиши хақида хеч нарса айтмаган. Шунинг учун хам уларнинг рўхи билан нималар содир бўлиши бизга бироз қоронғу. Шуниси анниқки Хайвонлар учун дўзах ва жаннат тушунчаси берилмаган. Тирик жон ва онгли мавжудот бўла туриб, инсон фикрлаш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга. У онгга, ҳиссиётга, иродага эга. Худо яратган барча ҳайвонларга ном бера туриб, Одам фикрлаш қобилиятидан фойдаланди. Ибтидо 2:19. Худо инсонни бегуноҳ қилиб яратади. Эркин иродага эга бўлган инсон Худога бўйсуниш ёки бўйсунмасликни танлаши мумкин бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top