3:41

Айбдорлик ҳисси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бизни Худо суратига ўхшаш бўлишдан, ҳаётимизда Руҳнинг меваларини кўрсатишдан бебаҳра қиладиган нарсалар бор. Бугун шундай нарсалардан бири – маҳкумлик ҳисси ҳақида гаплашишни маъқул топдик. Атрофга қаранг, жуда кўп масиҳийлар тушкун кайфиятда. Албатта бунга сабаблар талайгина, аммо энг биринчи ва зудлик билан олиб ташлаш керак бўлган сабаб, уларнинг ўсишига тўсиқ бўлиб турган маҳкумлик ҳиссини олиб ташлаш керак. Инсон табиатан гуноҳ қилишга мойил. Биз Одам Атодан мерос қилиб олган бу гуноҳкор табиатни, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини биз учун деб тан олганимизда У билан бирга хочга михлаганмиз. Акс ҳолда охирида биз ҳам худди бошқалар каби Худонинг ҳукмига дучор бўлардик. Аммо Худога шукурки, Исо Масиҳ бизнинг ўрнимизга, бизнинг гуноҳларимиз учун Худонинг ғазабини ва ҳукмини олди. Энди бизда маҳкумлик йўқ. Аммо негадир имонлиларнинг ҳаётида буни кўрмаймиз.

Narrator 2 Бунга сабаб нима? – Бунга сабаб уларнинг яна гуноҳ қилиб яшашда давом этганлари дейсизми? Албатта бу ҳам бўлиши мумкин. Агар инсон тавба қилганидан кейин ҳам аввалгидек ҳаёт кечириб юрса, у чин дилдан ишонмаган. Исо Масиҳнинг кимлигини, Унинг бутун инсоният учун, жумладан у учун ҳам қилган ишини, қурбонлигини тўлиқ англаб етмаган. Тўлиқ англамаган ҳолда, ўзининг гуноҳкор эканлигини чин дилдан ҳис қилиб, юрагида аччиқ алам, афсус, надомат ва қайғу билан ҳамда ўзгаришга кучли қарор билан келмаган экан, бундай одам Исо Масиҳнинг хочдаги тўловига ишонмаган. У имонли эмас. У жаннатга, Осмон Шоҳлигига кирмайди. Аммо агар имонли биз юқорида айтганимиздек, чин дилдан тавба қилган бўлса-чи? У чиндан Масиҳнинг оёқлари тагига ўзини ташлаб, гуноҳкор эканлигини англаб, Исо Масиҳни чин дилдан қабул қилган бўлса-ю, аммо ҳаётида маҳкумлик руҳи билан яшаётган бўлса-чи?

Narrator 1 Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. Афсуски бундайлар жуда кўп учрайди. Бунинг сабаби бизнинг душманимиз шайтон. У бизни Худога яқинлашишимизни, Масиҳга ўхшаш характерни шакллантиришимизни истамайди. Шунинг учун ҳам, гуноҳ қилганимизда бизни айблайди ва ҳукм қилади, “Сен имонли бўлишга лойиқ эмассан”, “Сен бу гуноҳингни енга олмайсан”, “Худонинг олдида туришга ҳам нолойиқсан”, каби алдовлар билан имонлини ҳукм қилади. Тўхтанг, ўтган сафар, Муқаддас Руҳ бизнинг айбларимизни кўрсатади ва ҳукм қилади, деган эдингиз. Бугун эса Шайтон ҳукм қилади, деяпсиз, бу нимаси? Ҳа, тўғри савол. Муқаддас Руҳнинг айбларимизни фош қилиши, яъни ҳукми бизни Худонинг олдига олиб боради ва биз Худонинг олдида қўрқмай, дадил тура оламиз, чунки Муқаддас Руҳнинг мақсадини биламиз. Унинг мақсади бизни ўзгартириш ва гуноҳдан озод қилиш.

Narrator 2 Аммо шайтон бизга гуноҳларимизни кўрсатиб, айблаганда, у бизни чўкишимизни истайди. Бизга маҳкумлик ва нолойиқлик ҳиссини бериб, бизни Худодан узоқлаштиради. Биз афсусланамиз, қайғу чекамиз ва нолойиқлик, тушкунлик ҳисси билан Худодан узоқлашамиз. У бизни “Сен бу танадан қутулмас экансан, ўзгара олмайсан”, “Сен гуноҳни енга олмайсан”, “Сен ўзгармайсан”, каби ёлғонлар билан бизни Худодан узоқлаштиради. Натижада эса тушкунлик ва нолойиқлик кайфияти билан яна эски ҳаётимизда яшашни давом эттирамиз. Бу шайтоннинг мақсади. Аммо Худо “Мен сени асло тарк этмайман”, деганини эсланг. Гуноҳ қилиб қўйсак, Худонинг олдида буюк ҳомиймиз Исо Масиҳ бор. У нафақат бизнинг ўтмишдаги балки келажакдаги гуноҳларимиз учун ҳам хочда тўлов тўлаган. Шундай экан, йиқилган пайтларимизда шайтоннинг ёлғонларига эмас, Муқаддас Руҳнинг танбеҳларига қулоқ солинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top