3:26

Бугунги масиҳийлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимизда мен сизларнинг эътиборларингизни бугунги кундаги масиҳийликка, жамоатларга қаратмоқчиман. Маълумки, шайтон ҳар доим Масиҳнинг таънасига ташқаридан ҳам ичидан хужум қилган ва шундай қилишни давом эттиряпти. Шунинг учун ҳам Исо “ҳушёр бўлиб туринглар”, деб қайта-қайта ўз шогирдларига тайинлаган. Ҳаворий Павлус Ефес Жамоатдаги оқсоқоллари билан ҳайрлашаётганда: “Ҳатто ўз ораларингиздан чиққан одамлар ҳам тескари сўзлари билан Исо шогирдларини йўлдан оздириб, орқаларидан эргаштирадилар. Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар” деган.

Бугунги кунда Худонинг Каломига асосланган масиҳийлик либерализмга айланяпти десак бўлади. Ушбу либерализм эса тирик имонни барбод этяпти. Чунки дунё жамоатга эмас, жамоат дунёга мослашиб кетяпти. Руҳ эркинлиги тана эркинлиги билан алмаштириляпти. Масиҳий бўлиш хозирги кунда қийин бўлмаяпти, чунки ҳар бир инсон масиҳийликни ўзига мослаштиряпти. Масиҳийлик ниманидир қурбон қилишга ундайди, масалан, ёмон одатларни, эски гуноҳларни, Худога тўғри келмайдиган ўтиришларни. Бироқ буларни қурбон қилолмасдан инсон ўзини оқлашга ҳаракат қилади, хаттто Муқаддас китобдан баъзи оятларни контекстдан тортиб олиб ҳам. Бир оёқ билан масиҳийликда, бири билан эса дунёда туриш жуда қулай ва қийин эмас. Шундай қилиб дунёнинг руҳи жамоатдаги ўринларни кўпроқ эгаллаб қўйяпти.

Нима учун Худонинг халқи ожизланиб боряпти? Телевидение, интернет, эротика ва зўрлаш билан тўлдирилган адабиёт ҳамда журналлар, жамоатнинг гуноҳга бефарқ қараши ва кўплаб бошқа нарсалар Худонинг фарзандларини кучсиз бўлишга сабаб бўладилар. Яқинда битта биродаримиз Россияда икки ой яшаб ўз юртига қайтиб келди. Ўша ердаги масиҳийлик эса унга жуда кучли таасурот қолдирди. Лекин бу таасуротлар яхши эмас. “Сиз тасаввур қилоласизми”, деди у менга, “масиҳий оилалар ажрашиб кетяпти. Кетишимдан олдин икитта менга таниш бўлган оила ажралди. Икки холда ҳам сабаб битта эди, эркаклар бошқа аёлни севиб, ўз оиласини, фарзандларини ташлаб кетишди. Шунга қарамасдан улар ўз жамоатларида хизмат қилишни давом этттиришяпти, чўпонлари ҳам бундан хабардор экан”.

Жамоат бу – Масиҳнинг келинидир. Келин қандай пок либосда бўлса, жамоат ҳам шу покликни, тозаликни сақлаб қолиш керак. Шу ҳақида ўйласам Исо Масиҳнинг маъбадда қилган иши ёдимга тушади: “Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Уларга шундай деди: “Тавротда: “Менинг уйим ибодат уйи бўлгай”, — деб ёзилган. Сизлар эса Худо уйини қароқчилар уясига айлантириб юбордингизлар!” (Луқо 19:45-46). Жамоат деб бинони эмас, масиҳийларни айтишади. Демак жамоат тозаланиши ҳар биримиздан бошланади. Маъбад бўлмиш танамизга Масиҳ кирганда нималарни қувиб чиқарган бўларди? Ушбу савол ҳақида жиддий ўйлаб кўриб тўғри қарор қилинг.

Шу билан бугунги эшиттиришимизни якунлаб сизлар билан хайрлашамиз. Яна эфирда учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top