3:13

Маданий урф одатлар 04

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азиз дўстлар эсингизда бўлса ўтган эшттиришларимизнинг бирида сизлар билан ўзбекларнинг турли ажойиб урф одатлари хақида сухбатлашган эдик. Келинг бугунги эшттиришларимиз орқали хам ушбу мавзумизни давом эттирайлик. Хар биримиз турли давраларда бўлганмиз ва хар хил инсонларга кўзимиз тушади. Кимнингдир ўзини тутишини кўриб хавас қилсанг, кимдир ўзининг юриш туриши билан, ўзини тутиши билан барчани хайрон қолдиради.

Бу хам кишининг қандай оилада тарбия топганлигига боғлиқ бўлса керак. Албатта хар бир киши хар қандай жойда ўзини қандай тутишни яхши билишлари керак. Биз ким бўлишимиздан қаттий назар атрофимизда бошқалар борлигини хеч қачон ёддан чиқармайлик. Агар жамоат транспортига чиқсангиз кўп нарсани гувохи бўлишингиз мумкин. Баланд овозда гапириб хаммани эътиборини ўзига жалб қилаётган ёшларимиздан тортиб, бир бирига турли куракда турмайдиган гапларни гапираётган йгит қизларни хам учратишингиз мумкин. Азиз тингловчилар хар бир инсон майли у ёш бўладими ёки катта ёшдаги инсонми ким бўлишидан қаттаий назар жамоат транспортида ўзини қандай тутишни билиши керак де ўйлайман.

Чунки транспортда биздан бошқа юловчилар хам борлигини эсдан чиқармаслигимиз керак деб ўйлайман. Нафақат транспортда балки хамма жойда хам киши ўзини қандай тутишни яхши билиши керак. Ота –оналар фарзандларимизга бу хақида хар куни айтиб ёдига солиб турсак мақсадга муовфиқ бўлар эди. Албатта хар бир ота-онанинг орзуйи фарзандлари келажакда етук инсон бўлишидир. Бунинг учун эса болаларнинг қандай тарбия топаётгани хам мухим роль ўйнайди. Кўпинча тарбияни ота-оналар мактабга ёки турли ўқув юртлариги боғлиқ деб ўйлашади. Бу хам қайси маънода тўғри. Лекин фарзандларимиз мактабда бор йўғи олти соат бўлишади холос, қолган асосий вақтини эса уйимизда биз билан бирга ўтқазадилар.

Ўзбекларда бир ажойиб мақол бор “ Қуш уясида курганини қилади” деишади. Бу гап билан биз хаммани айибламоқчи эмасмиз. Лекин барибир хамма нарса оилага боўлиқ деб ўйлаймиз. Келинг азиз тингловчи биз аввалом бор хамма ишни ўзимиздан бошлайлик. Шунда фарзандларимиз бизларнинг юриш туришимиз ва ўзимизни кўпчилик олдида қандай тутишимизни кўриб уларнинг хам хаётларида ўзгариш бўлади. Болаларимизга айрим сабоқларни ўргатишдан эринмайлик. Ахир улар келажакда бизларнинг кимлигимизни бошқаларга кўрсатўвчи асосий кишиларимиз-кў. Худованд сизларга барча бошлаган ишингизда донолик берсин деб сизлар билан хайирлашамиз, Хурматли тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top