3:16

Халқ орасида низо

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Бугунги эшттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Мўқаддас китобда ёзилишича шундай оят бор: «Шу тариқа Исо туфайли халқ орасида низо юзага келди». Хатто Унинг буюк таклифидан кейин ҳам кўпчилик Исога ишонмади.

Яна Унинг туғилиш тарихини билмасликлари ва бу билан боғлиқ бўлган вазиятлар кўпчиликни Ундан четлашишига олиб келди. Кўпчилик нимагадир ишониши учун қандайдир хақиқатни талаб этишади. Ёки қандайдир мўъжиза талаб қилишади. Улар Масиҳни Байтлаҳмда туғилиши керак деб тўғри фикр қилишарди, лекин Масихни Носирада туғилган деб нотўғри хулоса қилишарди. Албатта дин бошлиқлари доимо Масихдан қутилиш йўлини излаганлар.

Лекин хали Худованднинг вақт соати етиб келмаганлиги сабабли хар доим диний раҳбарларнинг элчилари ҳеч нарсасиз қайтишарди. Уларнинг барчаси Унинг сўзларидан таъсирланган эдилар ва У оддий Одам эмаслигига ишонган эдилар ва шу билан бирга даврининг энг муҳим одамлари сингари ишонмаганликлари учун улар хам ҳукм қилинган эдилар. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, Худо Исони яҳудийлар томонидан хибсга олинишига йўл қўймаган эди,

«…чунки Унинг вақти-соати ҳали келмаган эди». Худди шунинг сингари хар бир Масихга ишонган киши шуни яхши билишимиз керакки Худо бунга йўл қўймас экан, ҳеч ким сизга зарар етказа олмайди. Масиҳнинг сирли шогирдларидан бўлган Никодим, Исонинг сўзларини эшитмай туриб ҳукм қилиш, қонунни бузиш эканлигини айтди. Улар эса ундан сўрадилар: «Наҳотки сен ҳам Жалиладан бўлсанг? Яхши ўйлаб кўр, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ».

Улар яҳудийларнинг удумларини баҳона қилиб олгандилар, лекин улар хато қилишарди. Тан олинган пайғамбарларнинг кўпчилиги Жалиладан келиб чиққан, лекин одамларнинг билими паст бўлса ҳам ўзлариникини тўғри деб туриб оладилар. Ўша куни низо якунланмай қолди. «Шундан кейин ҳаммалари уй-уйларига тарқалиб кетдилар». Кўпчилик тажжубланганлигини ва ҳеч нарсага ишонмаганликларини билиш мумкин.

Бундай ишончсизлик билан оқланиб бўлмайди. Агар ишонмасангиз Исонинг усулини қўллаб кўринг: қўлингиздан келганича Худонинг иродасини бажаришга ҳаракат қилинг ва Исо Унга ишонганларнинг эҳтиёжларини қондирувчи ҳаёт Нони, ҳаётбахш Сув эканлигини ҳис қилинг. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Агар сизларда саволлар ёки таклифлар бўлса бизнинг сайтимиздан бемалол фойдаланиб, бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил. www.najot.com Хурматли радио тингловчи дўстлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди, келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top