3:40

Айибдорлик хисси 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Агар ҳақиқий айбдорлик ҳисси Худога бўйсунмаслик натижасида пайдо бўлса, унда сохта айбдорлик ҳисси одамлар кутган натижанинг номуносиблиги асосида пайдо бўлади. Одатда бундай ҳол Худонинг Сўзидан кўра, одамларнинг фикрига ҳаддан ташқари суянганимиз учун пайдо бўлади. Имонлилар ўзларининг ҳақиқий айбдорлик ҳисларини ажратиб олиш ҳолатида бўлиш учун доимий равишда Муқаддас Руҳ раҳнамолигида Худонинг Каломларини ўқиб ёдлашлари керак. Шайтон, аллақчон кечирилган гуноҳларимизни оғир юк қилиб, бизни айблаб, эзиб ташлашга ҳаракат қилади. Ҳа, биз қачондир ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилганмиз бироқ, бизнинг айбдорлик ҳиссиётларимиз — сохтадир! Лекин, шайтон Инжилдаги ҳақиқатларни айтганингиз заҳоти қочиб кетади. Албатта, у тез орада яна келади аммо, биз қайта, қайта унинг устидан ғалаба қиламиз. “Нима учун бундай бўляпти?” деган саволга қандай жавоб бериш керак?

Имонлилар таъқибларга учраб, жамоатлар ёпилиб, уларнинг фаол ҳаракатлари тўхтатилганда, обрўсизланган етакчилар хужумларга дуч келганда, одамлар “Нима учун бундай бўляпти?” деган савол бера бошлайдилар, Шайтон ўзининг жавоби билан тайёр туради. У, имонлилар ўзларини айбдор деб ҳис қилишларини истайди. У уларга, етарли даражада ибодат қилмаганлиги, уларнинг имони жуда сустлиги ва гуноҳлари Худонинг ғазабини уйғотди деб айтади, шунда сохта айбдорликнинг оғирлиги оғир юк бўлиб, имонлиларнинг елкасига тушади, уларни руҳий кучдан жудо қилади ва бу ҳеч нарсага олиб келмайди. Шайтон доимо ўтмишга ёки келажакка эътиборимизни кучайтиришга ҳаракат килади. Худо эса эътиборимизни фақат ҳозирги замонга қаратишимизни ва ўтган гуноҳларимизни кечирганлигини айтиб, келажагимизни Унинг қўлларига топшириб, ҳозирги даврда яшашимизни истайди. “Худовандим менга нима қилишни буюрасан?” деган, мана шундай муҳим саволни масиҳийларча ўзимизга доимо беришимиз керак.

Қувғинлар оғирлашаверса ва масиҳийлар учун очиқчасига хизматларни олиб бориш қийинлашганда, шайтон уларни ё радикализмда, ёки қўрқоқликда айблайди. Агар якшанба куни эрталаб улар Худога сажда қилиш учун жамоатга бора олмаса, уларни Масиҳдан юз ўгирганликда айблайди. Якшанба куни бирор жойга йиғилган икки ёки уч одам келган учрашувни Худога сажда қилиш деб айтиб бўладими? Кимдир Инжилдаги бир оятни айтиб бераётган пайтда бошқаларнинг қўлларида Инжил бўлмаса бу ҳолни “Инжил ўрганиш ” деб бўладими? Агар икки ёки уч киши қоронғуда жим ўтириб, ўз ичида ибодат қилаётган бўлса, бу йиғилишни ибодат йиғилиши деса бўладими? Сизнинг иш жойингиздаги ғайратли меҳнатингизни ва қувғинлар пайтида сиз ҳотиржамлик билан ўзингизга ишонганингизни Масиҳийча гувоҳлик деса бўладими? Имонлилар ўзларига шундай саволлар беришларига шайтон мажбур қилмоқчи бўлади ва шу заҳотиёқ пессимистик жавобларни таклиф этади, ана шунда биздаги айбдорлик ҳисси янада кўпроқ оғирлашади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top