3:33

Рўхий хаётингизни ривожлантиринг 09

MP3

Хурматли радио тингловчи мухлислар. Хар бир Масих билан бирга бўлган киши кун сайин рўхан ўсиб бориши керак деб биламиз. Бу хар биримизнинг турли васвасаларга бардош бера олишимизнинг гаровидир. Рўхан ўсиш учун эса биз Худованднинг каломини яхши ўрганишимиз зарурдир. Келинг бугунги эшиттиришимиз орқали айрим машқларни сиз билан биргаликда бажарайлик.

Масиҳнинг ҳар нарсага қодирлиги ҳақидаги Матто 28 боб 18 оятни, ёки Унинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги Матто 28 боб 20 оятни яхшилаб ўқиб чиқинг, шундан сўнг ёд олинг. Эҳтимол, сиз иккала оятни ёд олишни хоҳларсиз. Агар Сиз ўзингиз ёд олаётган оятлар ҳақида фикрлай бошласангиз, улар ҳаётингизнинг бир қисми бўлиб қолади. Бу оят ҳақида ва ундаги ҳар бир сўзнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўринг.

Кейин бу оятни ўзингизнинг ҳаётингизга татбиқ қилишга уриниб кўринг. Масалан, Раббимиз Исо Масих: “Мен ҳар куни…. сизлар билан бирга бўламан”, деб: “Сиз бахтиёр бўлганингизда, қайғурганингизда, ёлғизлигингизда, ишда бўлганингизда, уйда, касалхонада… сиз билан бўламан”, деганидир. Манашу ёзувлар Масиҳ абадий, ўзгармас ҳар нарсага қодир, ҳамма нарсадан хабардор ва ҳар ерда ҳозир эканлигини бизларга ўргатади. Шунинг учун хам биз ўзимизнинг хаётимизни Унга тўлиқ ишониб топширишимиз керак. Хаётимизни топширганда хам тўлиқ юз фоиз топширсак У албатта бизларни хар биримизни ўзгартира олади. Юқорида айтиб ўтган оятларимиз бунда бизларга ёрдам беради деб ўйлаймиз. Сабаби бутун хокимият Унга берилган. Унинг рўхсатисиз, бизларнинг хаётимизда хеч нарса содир бўлмайди.

Шунингдек биз фақат муаммолар пайтида Унга мурожаат қилибгина қолмай. хурсандчилик пайтларимиз хам У билан бирга бўлишимиз керак. Келинг яна Муқаддас каломга диққатимизни қаратайлик. Аюб хақидаги воқеа хаммамизга яхши танишдир. У бирданига ўзида бор бўлган бутун хамма нарсаларидан ажралди. Устига-устак ўзи хам оғир касалликка чалинди. Унинг дўстлари, хатто хотини хам тирик Худодан воз кечишини Аюбга таклиф қилишди. Лекин, Аюб қачонлардир Худованд унга ёрдам беришини яхши билар эди. Агар шундай воқеа бизларнинг хаётимизда содир бўлса борми. Қандай ўйлайсиз бардош беришимиз учун бизларда етарли куч топиладими. Албатта, Ха, деб жавоб бериш кимдир учун унчалик қийин бўлмаслиги мумкин. Лекин бизларда бир гап бор: “табиб табиб эмас, бошидан ўтқазган табиб ”-деб айтишади.

Нима деб ўйлайсиз, Аюбнинг қайта тикланиши учун унга нима ёрдам берди? Албатта, Худога нисбатан бўлган ишонч ва содиқлик.

Хар биримиз хаётимизда нимадир содир бўлишидан қаттий назар Худога содиқ бўлишимиз керак. Шундагина Худованд, бизларни содиқлигимиз учун хам хар биримизнинг хаётимизни бошқаради ва ўзининг ёрдамини бизларга намоён қилади. Худовандга содиқ қолишнинг ягона йўлларидан бири, Унинг каломини яхши ўрганиб хаётимизда қўллашдир. Хурматли радио тингловчи биродарлар. Худованд доимо хар биримизниг Рўхий хаётимизни ривожлантиришимизда мадаткор бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top