MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Жангчининг кенг тери камарида унинг қуроли маҳкамланарди. Яхши маҳкамланган камар қулай ва кийинишнинг ишончли унсури бўлиб саналарди. Камарда шунингдек, қилич ва ханжар учун қин мавжуд бўларди. Камар қуролни маълум бир жойда ва қўл етадиган қисмида сақлашга ёрдам берган.

Ҳақиқат руҳий ҳаётимиздаги ҳамма нарсани аниқлаб беради. Ҳақиқатни билмай нима ёлғон нима ростлигини билишни иложиси йўқ. Биз доимий равишда олиб борувчи руҳий жангда ўзимизга Ўзи ҳақиқат бўлган Масиҳни “ўраб” оламиз. Исони, яъни Ҳақиқатни эълон қилиб, биз юра оламиз, гапирамиз ва “жанг қила оламиз”.

Бошқа бир, амалий даражада камар ўзида далилларни фош қилгандан кейин шунчаки ҳақиқатни излашдан бошқачароқ нарсани мужассам этади. Худонинг қурол–аслаҳаси билан қуролланган Масиҳнинг жангчи–хизматкори ҳақиқатни топиш учун шахсий бидъатларини ҳам енгиб ўтишга тайёр турмоғи лозим.

У олдин ўйлаган фикрларидан қаноатланмасдан, уларни қайта фаҳмлашга йўл қўймасдан ва зарур бўлса, ўз нуқтаи назарини ўзгартириб, ўз ғурури билан курашиши керак.

Ҳақиқат камарини тақиш одамнинг барча табиатини бир бутунга жамлашни англатади. Ҳақиқат камари ўз нопоклиги, заифлиги ва гуноҳга мойиллигини фаҳмлашни кўзда тутади (қ. Мат. 7:4; 15:19). Шоҳ Довуд шундай деган: “Сен кўнгиллардан ҳақиқатни қидирасан, Яширин қалбимга ҳикмат ўргатасан” (Заб. 50:8). Шунинг учун жангчи–хизматкор камтарлик излаб, Худога юзланиб ва солиҳликка бўлган чанқоқлик ила мўмин руҳга эга бўлишга интилиши керак.

Ҳақиқат, ёлғонлар отаси бўлмиш шайтонга қарши туради.

Шайтон Момо ҳавога мурожаат қилганда, унда Худонинг ҳақлигига шубҳа туғдирди. Биз Худо ҳақиқатини билган пайтимизда ва унга мувофиқ иш тутганимизда у бизни озод қилади (қ. Юҳ. 8:32). Мана нима учун, Матто Хушхабаридаги (5–7) Исонинг тоғда қилган ваъзини нафақат Унинг сўзини тинглаш, балки уларни амалга ошириш керак деган панд–насиҳат билан якунлади. Биз ҳақиқатни эшитганимизда ва у билан яшаганимизда ўз эътиқодимизни мустаҳкам пойдеворда қурамиз.

Исо бу Ҳақиқат. Биз томондаги ҳақиқат. Ҳақиқат душманнинг ёлғони устидан ғалаба қилади. Ўз қалбингизни Ҳақиқат ила тўлғазинг ва унда қаттиқ туринг.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top