4:02

Рўхий хаётимизни ривожлантирамиз 11

MP3

Худо гуноҳларимизни кечирганида, улар умрбод кечирилади. Ундан ташқари, Худо имонли одамга Ўзининг битмас-туганмас бойликларини ҳозирги ва келажак ҳаётда инъом қилади. Масиҳ билан иттифоқ тузилганидан кейин бериладиган баракаларни учта сўз билан ифодалаш мумкин: оқлаш, фарзанд қилиб олиш, муқаддаслаш. Келинг манашу учта сўзга алохида тўхталиб ўтайлик.“Сизлар Мусонинг Қонунига амал қилиб, оқланишингиз мумкин эмас эди. Энди эса Исо Масиҳга ишонган кишининг ҳар қандай гуноҳидан Худо ўтади”. Ушбу оятни биз Ҳаворийлар китобининг 13 боби 39 оятида кўришимиз мумкин. Муқаддас Китоб бизга оқлашни – Худо гуноҳкорни Исо Масиҳга имони орқали солиҳ деб эълон қилувчи Илоҳий ҳодиса, деб ўргатади. Бундай деб эълон қилишинг солиҳ асоси бўлмаганида солиҳ Худо бундай қила олмаслиги мутлақо равшан.

Бу солиҳ асос Рабби Исонинг биз учун ўлимидир. Гапимизнинг исботини Иккинчи Коринфликларга мактубининг 5 боби 21 оятида топишимиз мумкин. “Худо бизни Ўзига маъкул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди”. Кундалик муомалада, “ўғил қилиб олиш” ибораси бировнинг боласини тарбияга олишни ва у билан ўз фарзанди каби муносабатда бўлишни ифодалайди. Муқаддас Китобда “ўғил қилиб олиш” ибораси беш марта учрайди. Булардан бири вужудимизнинг тирилишида ифодаланувчи бизнинг оқланишимиз якунига тегишли.Буни биз (Рим. 8:23); иккинчиси Исроилнинг Эски Аҳд замонидаги имтиёзли мавқеига тегишли. Бу хақида (Рим. 9:4). Бу ибора ишлатиладиган яна учта жой имонлининг бугунги ҳолатига алоқадор. Келинг ушбу оятларни биргаликда муқаддас китобдан ўқиб чиқайлик. “Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар.

Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз” (Рим. 8:15).“Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди” (Эфес. 1:5).“Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўғлини юборди. У хотиндан туғилиб, Конунга бўйсуниб юрди, токи бизни Қонунга қул бўлишдан қутқарсин ва ўғиллика қабул қилсин. Энди сизлар Худога ўғил бўлгандан кейин, Худо Ўз Ўғли Исонинг Руҳини юракларингизга юборди. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. Демак, сен бошқа қул эмассан, балки ўғилсан. Ўғил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган” (Галат. 4:4-7). Муқаддас Китобнинг ҳозирги матнида “муқаддаслаштирмоқ”, “муқаддас қилиниш” , “муқаддас”, “муқаддаслик” деб таржима қилинувчи сўзлар маъно жиҳатидан бир-бирига боғлиқ.

Худо одамни муқаддаслаганида, У бу одамни Ўзи учун ажратиб олади; ўзидан-ўзи бу одамнинг гуноҳдан ажралишини назарда тутади. “Чунончи, Худонинг хоҳиши билан Исо Масиҳ Ўз танасини бир марта қурбонликка боғишлади ва шу йўл билан бизни муқаддас қилди”. Ушбу оятни биз Ибронийларга 10 боб 10 оятда ўқишимиз мумкин.Одам Масиҳ билан имон бўйича бирлашганида, Худо бу одамни Ўзи учун дунёдан ажратиб олади. Азиз радиo тингловчилар келинг Раббимиздек муқаддас бўлишга интилайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top