MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз мухлисларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учраша олганимиз учун Худовандга раҳмат айтамиз. Азизлар, доимо тинчлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, нима учун биз Хушхабар айтиш методига вақт ажратишимиз керак? Сабаби, чунки биз халқимизга қандай қилиб Хушхабарни етказиш учун методларни топишимиз керак? Биз барча бор методларни кўриб чиқиб ва улардан қайси бирлари бизнинг халқимизга мос келишини ўрганишимиз керак.

Бизнинг халқимизга Хушхабар айтиш жавобгарлиги бизнинг бўйнимиздадир ва биз бу жавобгарликни ҳис қила олишимиз керак. Айрим жойларда Хушхабар тарқатиш учун катта ёрдам берган методлар бошқа жойда умуман иш бермаслиги аниқ. Шунинг учун бизга зийраклик керак бўлади. Биз ҳар хил методларни ўрганиб ва керакли вақтда уларни шароитга қараб ишлатишимиз керак бўлади. Азиз биродарлар, биз Хушхабарнинг моҳиятини шароитга қараб ҳеч қачон ўзгартиришимиз керак эмас, балки методларни ҳар доим шароитга қараб ўзгартиришимиз керак бўлади.

Биз ишлатаётган методларимиз одамларни васвасага тушириш керак эмас, балки уларга тушунарли ва фойдали бўлиши керак. Методлар одамларнинг қалбига, фикр ва ҳаётларига таъсир ўтказиши керак. Ҳамма жойда ўтадиган ягона метод бу — Худо бизга берган донолиги ва зийраклигидир. Джим Петерсон деган биродаримиз ўз китобида гувоҳлик берадики, Бразилияда ўйғониш бўлиши ва Хушхабарнинг тарқалиб кетишига катта сабаб булган нарса – бу Бразилиядаги имонлиларнинг шахсий муқаддас ҳаётлари бўлган. Чунки у ерда католицизм ва спиритизм жуда ривожланган бўлган.

Доктор Жо Алдрич эса ўзининг “Шахсий ҳаёт билан Хушхабар” деган китобида жуда қаттиқ таъкидлаб айтадики, ҳозирги замоновий Америкага керак булган Хушхабар бу – имонлиларнинг шахсий ҳаёти. Ҳозир Америкада Хушхабарни ҳар-хил йўллар билан айтиш мумкин. Китоблар, телевидение, жамоатлар, газеталар, конференциялар ва ҳоказалардир. Лекин фақат Америкада бир нарса етишмайди, бу ҳам бўлса, имонлиларнинг Хушхабарга мос ҳаёти, яъни имонлиларнинг ҳаётлари Хушхабар айтмайди.

Кўпинча, Хушхабар айтаётганда фақат биринчи кўприк ишлатилади ва кўп эътибор берилади. Имонсиз киши эса Хушхабар фақат теология эмас эканлигини бизнинг муносабатимизда кўради. Имонсиз “мен ҳеч қачон бунақа севги ва эътибор кўрмаганман” деса, бизнинг Хушхабар улар учун фойдали бўлади. Масиҳийларнинг фақат тили эмас, балки ҳаётлари ёки юраклари ҳам гапиради. Биз ўзимизнинг ҳаётимиз билан ёки Исони улуғлаймиз, ёки Исога қарши чиқамиз. Бизнинг масиҳий ҳаёт тарзимиз бу – кучли Хушхабар қуроли. Агар биз бу қуролдан фойдаланмасак, бизда фақат битта қурол қолади, яъни биринчи қурол — фақат Хушхабарни эълон қилиш.

Агарда ҳаётимиз ҳам Хушхабарга мос бўлса, бизда иккинчи қурол ҳам ишга тушади. Бизнинг Хушхабардаги иккинчи қуролимиз бу – бизнинг шахсий масиҳий ҳаётимиздир. Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top