Инсон Раббимиз Исо Масихни юрагига қабўл қилганидан кейин хам,агар одамнинг ҳаёти ва ҳулқ-атвори ўзгармас, у қачонлардир нажотга эга бўлгани даргумон. Хайрли ишларсиз имоннинг бефойда эканлигини айта туриб, Ёқуб айнан шуни назарда тутган эди. Ёқуб 2:20. Хурматли радио тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали сизга бир мухим гапни эслатиб ўтмоқчимиз. Худодан шубҳаланманг. У, Масиҳга ишонувчи ҳамма одамлар нажотга эга, дейди. Бунга ишонмаслик – Худони ёлғончи деб ҳисоблашдир. Унинг Каломини рад этиш – камтарликка эга бўлмасликдир.
Сизнинг ҳиссиётларингиз қандай бўлишидан қатъий назар Худонинг Каломи ҳақ ва унга ишониш керак.“Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, У фазода маҳкам ўрнатилгандир” –деб ёзади Забур куйловчиси, Забур китобининг 118:89.Масиҳийнинг мавқеи Масиҳнинг меҳнатига боғлиқ ва шунинг учун ҳам у бекам кўст. Бироқ масиҳийнинг ҳолати унинг шахсий ҳулқ-атворига боғлиқ, аммо масиҳий бекам-кўстликдан анча олисдир.Худо имонли одамга мутлақо бегуноҳ одамга қарагандай қараши мумкин, чунки Масиҳ унинг гуноҳлари учун жазоланди.
Имонли одам ўзининг гуноҳлари учун абадий маҳкум этанлиги ҳақида қайғурмаслиги керак, чунки унинг ҳамма гуноҳлари ўтмишдаги, ҳозирги, келажакдаги гуноҳлари учун тегишли тўловни тўланган. Бу, Худо одамнинг нажотга эга бўлганидан кейинги гуноҳларини кўрмайди, деганими? Йўқ, ундай эмас. Худо ҳеч қачон гуноҳга бефарлик билан қарамайди. Бироқ жиноятчини жазолаш билан гўдакни жазолош орасида фарқ бор. Масиҳий ўзининг гуноҳлари учун дўзахга жўнатилмаслиги учун бизнинг гуноҳларимиз эвазига гуноҳсиз Ўринбосар – Исо Масиҳ жазоланганини хар биримиз яхши биламиз.
Бироқ, шунга қарамай, масиҳий гуноҳ қилса нима бўлади? Имонли одамнинг ҳаётидаги гуноҳ унинг Худо билан алоқасини узади. Бахтли оилавий муносабатлар барбод бўлади. Меҳрибон ота унинг фарзанди ўз гуноҳига иқрор бўлиб, ундан воз кечмагунича, айрим ҳолларда Худо Ўз фарзандини ҳаттоки ўлим жазосига ҳам маҳкум қилади. Гапимизнинг исботини 1-Коринфликларга мактубнинг 5:5; 11:30 хамда 1-Юҳаннонинг мактубининг 5:16 топишингиз мумкин. Албатта маҳкум қилиш билан оталарча жазо ўртасида фарқ бор. Қонунбузардан содир қилган жинояти учун қасосни талаб қилиб, қози уни маҳкум қилади.
Бироқ, кейин ўз уйига келган худи ана шу қози ўзининг ўғли қулоқ солмаганини билиб қолса, уни қамоққа қамашга ёки жарима тўлашга ҳукм қиладими? Йўқ, у фарзандини жазолайди, бундан кейин фарзанд яна оиланинг тўла ҳуқуқли аъзосидай ўз ўрнини олади.Худи ана шундай Худо ҳам имонли одамнинг гуноҳини Голгофада маҳқум қилди. Имноли одам Масиҳнинг Шахсида ўлди. Бироқ энди у Худонинг фарзанди бўла туриб, Худодан узоқлашса, Ота Худо уни севиб туриб жазолайди.
Нажоткор келиб, Худонинг фарзандини Самога олиб кетмагунича у гуноҳдан бутунлай озод бўлдмайди. Бироқ ўз ҳаёти давомида у борган сари Раббимиз Исо Масиҳга ўхшаб бориб ибодатнинг кучи билан, Муқаддас Китобни ўрганиш ва калом устида мулоҳаза қилиш йўли билан иноятда ўса олади ва шундай қилиши хам керак 2-Бутрус мактубнинг 3:18 оятини ўқиб кўринг.