3:25

Иброҳимнинг имони ва Худонинг содиқлиги

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Бу ҳодисалардан сўнг Худо Иброҳимни синаб, унга: – Иброҳим! – деди. – Лаббай! – деди у. Худо: – Ўзинг севадиган ягона ўғлинг Исҳоқни олиб Мўриё ерига кет.

У ерда Мен сенга айтадиган тоққа чиқиб, ўғлингни қурбон қил, – деди. Иброҳим эрта билан туриб, эшагини эгарлаб, қурбонлик куйдириш учун ўтин ҳам майдалади-да, қулваччалардан иккитасини ва ўғли Исҳоқни ўзи билан олди, Худо унга айтган жойга қараб равона бўлди. Уч кун юришгандан кейин Иброҳим нарига бир кўз ташлади, ўша жойни узоқдан кўрди. У йигитларига: – Сизлар эшак билан бу ерда ўтириб кутиб туринглар. Мен ўсмир билан у ёққа бориб сажда қилиб, яна ёнингизга қайтиб келамиз, – деди. Иброҳим қурбон куйдиришга ярайдиган ўтинни ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўт ва пичоқни эса ўзи қўлига олиб, икковлари бирга жўнаб кетдилар. Шу орада Исҳоқ отаси Иброҳимга: – Отажон! – деди.

– Лаббай, ўғлим, – деди у. – Мана, ўт бор, ўтин бор, лекин қурбон қўзиси қани? – деб сўради. Иброҳим: – Ўғлим, қурбон қўзисини Худо Ўзи беради, – деди. Шундай қилиб, икковлари йўлда давом этдилар. Худо Иброҳимга айтган жойга келганларида, у қурбонгоҳ тиклаб, ўтинни қалади. Сўнг ўғли Исҳоқни боғлаб, уни қурбонгоҳ устига, ўтинларнинг устига ётқизди. Иброҳим пичоққа қўл солиб, ўғли Исҳоқни бўғизламоқчи бўлган ҳам эдики, бирданига осмондан Худованднинг фариштаси унга хитоб қилди: – Иброҳим! Иброҳим! – Лаббай, – деди у. Фаришта:

– Ўсмирга қарши қўл кўтарма, унга ҳеч ёмонлик қилма. Мен энди биламанки, сен Худодан қўрқасан, яккаю ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг, – деди. Иброҳим бир орқасига бурилиб қараса, чакалакда шохлари ўралиб қолган қўчқорни кўрди. Иброҳим бориб, қўчқорни олиб келди ва уни ўғли ўрнига сўйиб куйдирди. Бу жойга Иброҳим «Худованд таъминлайди» деган ном берди. Бинобарин бугун ҳам: «Худованд тоғида таъминот бор», деб айтишади. Азизлар, энди савол.

Исҳоқ ўғлининг ўрнига Худо бошқасини беришига Иброҳим қандай ишонди? Худо ўзи қурбонлик билан таъминлайди дегани нимани англатади? Ибронийларга мактубда Иброҳим ва хотини Соронинг ҳаёти тасвирланган. Қуйида келтирилган оятлар хозир ўқиган оятлардаги ажойиб ҳақиқатларни тушунишда қандай ёрдам беради? Ибронийларга 11чи бобда ўқиймиз. “Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим имон билан ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Ҳа, у Худодан маълум ваъдаларни олганига қарамасдан, ягона ўғлини бағишламоқчи бўлди. 18 Ваҳоланки, Худо унга: «Сенинг наслинг Исҳоқ орқали кўпаяди», – деб ваъда берган эди. 19 Демак, Иброҳим Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир, деган фикрда эди. Шунинг учун ҳам у рамзий маънода Исҳоқни ўлимдан қайтариб олди.“ Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top