3:19

Меҳмонга чақирамиз 10

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Келинг бугун сизлар билан мехмондорчилик хақида сухбатлашайлик. Мехмон бу, бизларнинг хар биримизнинг уйимизга ташриф бюрадиган кишилардир. Улар бизнинг яқинларимиз бўлиши мумкин, ёки умуман биз танимайдиган киши хам бўлиши мумкин. Агар кимдир уйимизга келган бўлса биз уларни хурматини жойига қўйишимиз керак. Улар ким бўлишидан қаттий назар, биз уларга бир пиёла чой бериб, керак бўлса қорнини тўйдириб яхши кутиб олишимиз керак. Хар бир биродар, келган мехмонлар учун яхши ўрнак кўрсатишга харакат қилиши шарт. Чунки раббимиз доимо бизларни яхшилик қилишга чақиради.

Энди бир жуда нозик масала хақида сизлар билан сухбатлашсак. Биродарларимиз хам бир биримизникига мехмонга бориши мумкинми? Ха албатта чунки хамма тенг хуқуқлидир. Масалан, Масихийлар навбат билан бир бириникига мехмонга бориб туришлари хам мумкин. Агар сиз хозирги кунда қайсидир ибодатхонада учрашиб Худони улуғлаётган бўлсангиз бу яхши. Лекин, кўп биродарлар жой масаласи бўйича бироз қийналиб туришади. Буни бир йўл билан хал қилиш мумкин. У хам бўлса мехмондорчилик. Айтайлик сиз беш ёки олти кишидан иборат гурух бўлсангиз, ўзаро келишган холда хафтада бир марта, биргаликда кимнингдир уйида бирга учрашиб Худони улуғлашингиз мумкин. Айрим биродарлар ўйлашадики хар қандай учрашувлар ибодатхонада бўлиши керак деб. Агар бунинг иложиси бўлса яхши.

Лекин, иложи бўлмасачи? Раббимиз Исо Масих Матто китобининг ўн саккизинчи боби йигирманчи оятида “Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан”-деб айтади. Худовандни қаерда улуғлашнинг фарқи йўқ. Мухими юрагимиз Худованд олдида тўғри бўлсин. Бундан ташқари уйларда беш олти кишидан иборат бўлиб,мехмондорчилик сифатида учрашиб туришнинг яхши томонлари кўп. Масалан, биринчидан бу бизнинг урф одатларимизга тўғри келади. Иккинчи томондан эса хавфсизроқ. Яна бир энг мухим томонларидан бири биродарларингиз учун жуда яхши имконият берган бўласиз. Чунки уларда энди бир бири билан сухбатлашишлари учун жуда қулай фурсат пайдо бўлади. Энди биродарларингиз бир бирларини яхши танийдилар ва бир бирлари учун ибодат қилишлари мумкин.

Хар бир биродар ўзидаги бор бўлган муаммоларни шу беш олти кишидан иборат бўлган уй гурухларида бемалол тортинмай гапришлари мумкин. Азиз биродарлар Худовандни улуғлаш албатта ибодат хонада бўлиши шарт эмас. Чунки тирик Худованд бизларни хамма жойда эштишга қодир. Келинг азиз дўстлар шу мехмондорчиликни биргаликда йўлга қўйиш учун Худованддан донолик сўрайлик. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top