3:33

Меҳмондорчиликка чақириш 11

MP3

Ассалому алайкум хурматли эшттиришимиз мехмонлари. Бугунги мавзумини мехмондорчиликка бағишлаймиз. Хурматли дўстлар, ишонаманки хар бир киши кам бўлса хам умрида мехмондорчиликка борган. Кўпинча айрим дўстларимиз мехмондорчиликка боришдан кўра, мезбонликни авзал кўришади. Мехмондорчиликка боришни унчалик хуш кўрмайдиган бир дўстимиз билан сухбатлашиб кўрдим. Сухбатимиз давомида нима сабабдан мехмондорчиликка боришни хуш кўрмайсиз деб сўраб кўрдим. Шунда биродаримиз кўп сабабларни менга кўрсатди. Шу сабаблардан биттасини мен бугунги сухбатимиз учун асос қилиб олдим. Яъни дўстимнинг айтишига қараганда, у ёшлигида ота онаси билан мехмондорчиликка боришни жуда яхши кўрган экан.

Шунга қарамай бу биродаримизнинг ота онаси, ўзларининг бошқа фарзандлари каби уни хам доимо уйда қолдиришган. Бу оила ўз фарзандларини жуда кам, ўзлари билан мехмондорчиликка олиб боришган экан. У дўстимнинг айтишига қараганда унда бироз тортиниб туриш, яъни уятчанглик характери бор экан. Балки бу дўстимизнинг айтган гапларида жон бордир. Агар биз болаларимизга хам ёшлигидан мехмонга бориш ва мехмондорчиликка борганда ўзини қандай тутиш сирларини ўргатиб борсак мақсадга муовфиқ бўлар эди. Болаларга албатта мехмондорчиликда ўзларини қандай тутишни ўргатиш шарт. Бировнинг нарсасига сўроқсиз тегмасликдан тортиб, токи тўғри овқатланишгача бўлган масалаларни назарда тутяпмиз. Бизни мехмонга чақирган киши, болаларимизни тарбиясини кўриб хурсанд бўладиган даражада бўлса, олам гулистон.

Айрим пайтларда кўзимиз тушиб қолади. Айниқса қишлоқларимизда махаллада тўй бўлса, кўп оналар кичкина фарзандлари билан бирга стол атрофида ўтиришади. Бу эса ён атрофидаги бошқа мехмонларга албатта халақит қилади. Бундан ташқари столга қўйилган озиқ овқатларни деарли барчасини ўз олдига олишга харакат қилади. Вахоланки бу озиқ овқатлар шу ерда ўтирган бошқа инсонлар учун хам қўйилгадир. Бизни кўпинча болаларимизнинг эркалиги енгиб қўяди. Биз хар биримиз доимо бирон жойга мехмондорчиликка боришдан олдин, болаларимизни шу ерга олиб бориш тўғри бўладими йўқми ўйлаб кўрсак яхши бўларди. Чунки бола деган зот бир жойда кўп ўтира олмайди. Улар тез зерикишади ва оналарининг пинчига кириб, уйга кетгим келяпти деб йиғлай бошлашади. Натижада ота онанинг асаби бузилиб, мехмондорчиликка боришдан кура уларнинг уйга қайтишлари тезроқ бўлади. Ўйлаймизки, қайиргадир мехмонга боришдан олдин, болаларимни шу ерга олиб борсам бўладими деган саволни хар биримиз ўзимизга беришимиз керак. Лекин, бу дегани болаларни хеч қайрга олиб борманг дегани эмас. Аксинча шу орқали биз болаларимизга ёшлигидан тўғри қарор қилишни, бегона жойда ўзини қандай тутишни ўргатиб боришимиз мумкин бўлади. Азизлар ўйлаймизки хар бир киши ўзи тўғри хулоса қилади. Шунинг билан бугунги мавзумиз нихоясига етди, хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top