3:25

Меҳмондорчиликка чақирамиз 12

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Бугун биз сиз билан сухбатлашмоқчи бўлган мавзўмиз мехмондорчиликка борганда қандай кийиниш тўғрисида. Фараз қилайлик кимдир бизни мехмондорчиликка чақирди. Биринчи навбатда қиладигин ишимиз. Ўзимизни тартибга келтиришдан бошланади. Албатта бирон жойга боришдан олдин ювиниб тараниб олишимиз шарт. Иккинчи қиладиган ишимиз эса қандай кийим кийишимиздан бошланади. Чунки биз кийган кийим хам бизнинг кимлигимиздан дарак берувчи қолаверса, бизни мезбонга бўлган хурматимизни хам билдириб туради. Кийим бу кўпинча кишининг ташқи кўринишини белгилаб беради.

Нафақат мехмондорчиликка боришда. Қолаверса кўчада юрганимизда хам кийимларимизни кўрган одамнинг кўзлари қўвонсин. Бу гап билан биз айтмоқчи эмасмиз кийимларингиз охирги мода талабларига жавоб бериши керак деб. Хар бир инсоннинг кийган кийимлари ўзига ярашиб туриши лозим. Айниқса мехмондорчиликка болаларимиз билан борадиган бўлсак, фарзандларимизнинг кийган кийимлари хам етарли даражада тозза ва чиройли бўлсин. Кийимларимизнинг тоззалиги мухим ахамиятга эга. Айниқса эркакларимиз ўзларининг пайпоқларига катта эътибор беришларит керак. Чиройли ва охирги мода таълабидаги кийимлар кийимлар фвқатгина бой одамларда бўлиши мумкин. Лекин мехмондорчиликда кийимларниг тоззалиги катта ахамиятга эгадир. Ўйлаймизки дид билан танланган кийимлар хар қандай одамга хам ярашади.

Хозирги замонда айрим одамлар, кийимларга қараб муомила қилишади. Бу эса баъзи пайтларда кишининг асабига тегиши мумкин. Агар инсоннинг кийимлари оддий бўлса хам, лекин унинг қалби чиройли бўлса хамма жойда ўзининг ўрнини топади. Бундан ташқари кийимларингиз ўзингизга ярашган бўлса, мехмондорчиликда хам инсонлар орасида хам ўзингизни эркин хис қиласиз. Булардан ташқари хар бир киши хамма жойда қандай гаплашишни ва ўзини қандай тутишни билиши керак. Шу жумладан фарзандларимиз хам. Чунки донллик билан сўзлаган киши доимо хурматга сазовор бўлади. Бирон жойга мехмонга борган пайтингизда салом бериб хол ахвол сўрашни хеч қачон эсингиздан чиқарманг. Шу хақида болаларингизга хам эслатиб ўтинг. Булардан ташқари фарзандларимизга мехмондорчиликда қандай овқатланиш кераклигини хам айтиб ўтиш фойдадан холи бўлмасди.

Чунки болалар мехмондорчиликда овқатланишни ва турли ширинликларни истимол қилишни ёқтиришади. Мезбон хамма нарсага рўхсат бериши хам мумкин. Лекин бари бир, бу дегани бутунлай эркинлик эмас. Кетиш олдидан мезбонга миннадорчилик билдириш эсингиздан чиқмасин. Таёрлаган овқати учун ва сизларни мехмондорчиликка чақирганлиги учун рахмат айтиб кейин хайирлашинглар. Азиз радио тингловчилар, Худованд сизларга доимо ўзининг донолигини берсин. Шунинг билан бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top