3:16

Меҳмондорчиликни кенгайтирамиз 18

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли тингловчилар, бугунги эшттиришимизни меҳмондорчилик мавзусидан бошлаймиз. Ҳурматли радио тингловчилар, Муқаддас китобда меҳмондорчилик ҳақида етарли даражади кўп гапирилади. Ўйлаймизки бундан кўзланган асосий мақсад, бизларга меҳмондўст бўлишни ўргатиш бўлса керак. Масалан, римликларга мактубининг ўн иккинчи бобида ўн учинчи оятида меҳмондўст бўлишни бизларга яна бир бор эслатади. Жумладан у ерда шундай ёзилган: “Имонлиларнинг эҳтиёжларини таъминлашда эштирок этинглар. Меҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар”.

Шу оятни ўқиганимизда бир савол пайдо бўлади. Биз қандай қилиб бошқаларнинг эҳтиёжларини таъминлашимиз мумкин? Албатта Худованд ҳар бир оилани ўзига яраша марҳаматлаган. Кимдадир ҳеч нарсага мухтожлик бўлмаса, яна кимдир, айрим керакли бўлган нарсаларга мухтождир. Албатта кимнингдир эхтиёжини таминлаш учун пул бериш шарт эмас. Бу гапимиз билан пул берманг деб айтмоқчи эмасмиз. Агар сизда ортиқча буюм ёки бошқа нарсалар бўлса, биродарингизни мухтожлигига қараб, шу мухтожлигини таминлашингиз мумкин. Балки қандайдир байрамларда мухтож бўлган биродарларингиз учун керакли бўлган нимадир совға қилишингиз хам мумкин. Муқаддас китоб айтяптики, меҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар деб.

Раббимиз Исо Масих айрим кишиларнинг уйида мехмон бўлганлиги эсимзда бор. Масалан Заккайнинг уйида. Раббимизнинг мақсади, унинг уйига бориб мехмон бўлиб, нимадир истимол қилиш эмас эди. Исо Масих бошқа ерга кетаётган бўлса хам, бир кишига, яъни Заккайга нажот бериш учун анашу шахардан ўтди. Натижада Заккай нажотга эга бўлди. Раббимиз шу қилган иши орқали, битта одам хам У учун қанчалик қадрли эканлигини кўрсатган эди. Хар биримизнинг хонадонимизга ташриф буюрадиган, хар қандай киши биз учун азиз мехмондир. Анашу мехмон учун хар бир киши худди Раббимиздек жон куйдира олиши керак. Муқаддас китобнинг бошқа жойларида хам мехмондўст бўлишимиз кераклиги хақида гапирилади. Биз хар биримиз манашу дунёда мехмонмиз.

Шундай экан бошқалар учун жон куйдирайлик. Токи улар хам, биз хам мехмондўстликни қадрига етайлик. Мехмондўстлик бу хар биримизни имонда мустахкам бўлишимиз учун оз бўлсада ёрдам беради деб ўйлаймиз. Сабаби мехмон дўстлик пайтида бир пиёла чой устида бир биримиз билан мириқиб сухбатлашамиз. Бир биримиз учун дуо қиламиз. Бу эса мехмондўстликдан кўзланган асосий мақсаддир. Хурматли биродарлар шунинг билан бугунги мавзумизга шу ерда якун ясамоқчимиз. Сизларга доимо Яратгандан тинчлик ва омонлик тилаймиз. Дастурхонингиз атрофида доимо мехмонлар бўлсин. Худованд эса уйингизга барака берсин деб, сиз азизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top