Ассалому алейкум эшиттиришимизнинг азиз мухлислари. Меҳмондорчилик ҳақида гапирганимизда биз кўпинча дўстларимизни ва қариндошларимизни уйларимизга таклиф қилишни назарда тутамиз. Бу инсонлар бизга яқин бўлганлиги учун уларни уйларимизда кўришни хохлаш бу табиий холдир. Бу муносабатлар биз учун қадрли бўлганлигини Раббимиз тушунади, лекин У бизларга эътиборимизга муҳтож бўлган нотаниш инсонларга нисбатан ҳам самимий бўлишимизни амр этган: “Тушки ёки кечки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруғ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар ҳам сени чақириб, қаримта қилишга тўғри келади.
Аксинча, зиёфат берганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир.Шунда сен бахтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лекин қиёматда солиҳлар тирилганида сен бунинг қаримтасини кўрасан”.
Бу сўзлар Луқо Хушхабарининг ўн тўртинчи бобида ёзилган. Дўст ва қариндошлар билан зиёфат қилишда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Оилавий ва дўстона муносабатларни сақлаш учун бундай учрашувлар жуда муҳим. Исо Масиҳ яқин дўстлар ва У учун қадрли бўлган инсонлар даврасида зиёфат қилишни ёқтирарди. Масалан, У Марта, Марям ва Лазарнинг уйини яхши кўрарди. Бироқ жамиятнинг “машхур бўлмаган” аъзолари, ҳеч кимга таниқли ва динсиз одамлар билан учрашув ва зиёфатлари кўпроқ маълум бўлди. Масалан Раббимизнинг солихчи Заккай билан бўлган учрашувидир.Шундай қилиб, масиҳийча меҳмондорчилик ҳақиқатан ҳам ўз фазилатларга эга, чунки масиҳийлар хўрланган ва муҳтож бўлган инсонларга нисбатан меҳмондўст. Кўпчилик одамлар учун меҳмондўстликни намоён қилиш – бу жамиятда ўз мақсадларга еришишнинг усулидир.
Баъзида, меҳмонларнинг вақтини чоғ қилиш қобилиятни кўрсатиш учун меҳмондўстликни намоён қилишади. Масиҳийча меҳмондорчилик эса – бу итоаткорона хизмат, Раббимиз учун хушбуй қурбонликдир.Уйларимизга ўзига тўқ ва мулоқотда дилкаш бўлган одамларни таклиф қилиш истагимиз табийдир, аммо Исо камбағал ва ожиз инсонларни чақиришимизни бизга айтади. Қизиқ, Луқо хушхабарининг ўн тўртинчи бобида Раббимиз Исо бизга нимани ўргатмоқчи бўлганини биз ҳақиқатан ҳам англаяпмизми? Ўша бобда Исо Ўз шогирдларини ҳеч ким қабул қилишни истамайдиган инсонларни қабул қилишга чорлаб, деяпти: “ҳеч қаерга таклиф қилинмайдиган, ёлғиз бўлганлар учун уйларингизнинг эшикларини очинглар”
Ён атрофингизда яшаётган ёлғиз инсонлар Масиҳ севгисига муҳтож. Атрофимизда оила меҳрига зор бўлиб турмуш қурмаган аёл ёки эркаклар, ҳар куни ёлғизликда овқатини еб ўтирган бевалар, яхши муомила қилолмайдиган инсонлар, бошпанага муҳтож бўлган мусофирлар кўп. Ўшбу одамларга самимийлигингизни кўрсатиб Масиҳнинг севгиси ҳақида билишларига ёрдам бера оласизлар. Меҳмондорчилик амрларини бажара туриб сизлар яқинларингизга хизмат қилиш ва руҳий инъомларингизни намоён этиш учун ажойиб имкониятга эга бўласизлар. Уйларингизнинг эшикларини очиб ва одамларга Масиҳнинг севгисини намоён қилиб, сизлар умуман кутилмаган холда уларнинг ҳаётларига таъсир қилишингиз ва Худога ишонишларида ёрдам беришларингиз мумкин. Раббимизнинг инояти руҳингизга ёр бўлсин! Ҳайр омон қолинглар.