3:43

Самимий мехмондўстлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учирашиб турибмиз. Шундай имконият учун Раббимизни олқишланг, азиз биродарлар. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мехмондўстлик қилиш бу бизнинг ўзбек миллати учун нотаниш одат эмас. Азизлар, қандайдир мусофир инсон Ўзбекистонга келиб истаган эшикни таққилатиб, бир кеча тунаб қолиш учун жой сўраса, халқимиз нафақат шу инсонга жой беради, унга қорни тўйгунча овқат-чой бериб, ҳурматини жойига қўяди. Ўйлайманки, бундай одат фақатгина бизнинг халқимизга мансуб бўлса керак.

Раббимиз Исо ўзининг шогирдлари билан бўлганида, У ўрганиш учун соғлом муҳит яратди. Бу аниқ шогирдлар ўзларини етарлича қулай ҳис қилишган эди, Ундан савол сўрашга ва уларнинг ўзларига суҳбатлаша олишларига руҳсат берар эди. Раббимиз Исо яратган муҳит Унинг шогирдлари учун ўзини жалб қилувчан ва меҳмондўст, деб айтсак бўлади. Бу ажойиб муҳит эди. Муҳит дўстона бўлиши лозим. Дўстона муҳит яратиш учун тўлиқ инсон ўзини тўлиқ юрагини очиши лозим. Агар юракнинг бир четида норозилик бўлса, дўстона муносабатни яратиш жуда мушкул.

Албатта ажойиб муҳитни яратиш мезбоннинг зиммасига тушади. Меҳмондўстлик муҳитида хавфсиз муҳит бўлиши лозимки, улар барча инсонлар эркин равишда суҳбат қилаолишлари, улар нима ҳақида фикрлашлари ва қандай ҳис қилишлари учун. Хавсиз деганимизда, меҳмон ҳатто мезбон ҳам ўзини эркин ва табий тутишлари жуда муҳим. Уларга ўзларининг қарашларини ва қадриятларини бошқа одамларнинг қарашларига нисбатан бўлган ҳудди ойнадек ўзларини ожиз, кучсиз ва кучли жойларини кўраоладиган жой керак.

Агарда меҳмонлар ўзларини севилгандек билишса, шунда ўзларини дўстона ўрганиш муҳитга таклиф қилингандек ҳис қилишади. Албатта ҳар бир инсон сиз уларни севишингизни ёки севмаслигингизни ҳис қилишади. Азиз биродарлар, ҳар доим юрагимизда бир савол бўлиши жуда муҳимдир: “Биз аслида бу инсонларни севамизми ёки бу муғомбирликми?” Агарда юрагингизда тўлиқ сева олмаслигингизни ҳис этаётган бўлсангиз, ҳар бир инсонни ўзимизнинг онгимизга олиб келамиз, у учун ибодат қиламиз ва биз Худодан ҳар бир инсон учун биз орқали Ўз севгисини намоён қилсин, деб сўраймиз.

Шогирдлар Исони севишганлиги ғалати эмас, сабабки, У уларни жуда чуқур севар эди. Азиз радио тингловчи биродарлар, Раббимиз исо Масиҳ агарда инсонларни севмаганида эди, У ер юзига келмас эди. Ишқарёт Яҳудони олайлик. У Раббимизга хиёнат қилди. Лекин Исо Масих хиёнаткор инсонни ҳам сева олди. Раббимиз ҳатто душманларимизни ҳам севишимиз кераклигини айтган эди. Азиз биродарлар, севги ҳар бир инсоннинг юрагида пайдо бўлади ва ўз оиласидан бошланади десак хато бўлмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top