3:23

Меҳмондорчилик 46

MP3

Ассалому алейкум радиоэфиримизнинг қадрли мухлислари. Бугунги эшиттиримизни биз меҳмондорчилик мавзусига бағишлаймиз. Бугунги кунларда масиҳийларнинг мунособатлари Масиҳнинг танасида мустаҳкам бўлишига, ривожланишига катта эътибор берилмоқда. Бунинг учун кўплаб семинарлар, машғулотлар ўтилади, ваъзлар айтилади. Бироқ энг муҳим нарса бу меҳмондорчилик деб ўйлайман. Мен борадиган ибодатхона унча катта бўлмагани учун бир-биримизни жуда яхши биламиз, хатто оила аъзолари, қариндошлари, ҳаёт тарихидан ҳам хабардормиз.

Бу маълумот бир-биримиз учун ибодат қилишимизга, ғамҳўрлик кўрсатишимизга катта ёрдам беради. Чунки биз фақат ибодатхона билан чегаралаб қолмаймиз. Биз тез-тез бир-биримизникига хол-аҳвол сўрагани учун меҳмонга бориб турамиз. Биродаримизнинг оиласида кимдир касал бўлиб қолса, уникига бориб бемор учун ибодат қиламиз. Туғилган куни ёки қандайдир оилавий тантаналари бўлса, хурсандчиликларига қўшилишиб уларни табриклаб келамиз. Ташвишларида эса иштироқ этиб ҳамдард бўламиз. Яқинда мен бир ибодатхонага ташриф буюрганимда жуда ҳайрон қолдим. Ўшанда бир биродарнинг юзи менга жуда таниш кўринди. Ва мен дўстимдан унинг исмини сўраганимда у бошқалардан сўриштириб шундай бўлса керак деб жавоб берди.

У сизларнинг ибодатхонангиздан эмасми берган саволимга эса дўстим ўялиб қандайдир баҳона топишга ҳаракат қилди. Бир куни эса мен янги имонга келган ўз синглимни бир ибодатхонага олиб бордим ва озгина афсусландим. Залга кирганимизда хизмат бошланган эди. Биз секин бориб охирда бўш ўриндиққа ўтирганимиз билан битта опа олдимизга югириб келди. Мен хурсанд бўлдим, балки бизни олдинроққа ўтқазмоқчи деб. “Бу менинг жойим” айтган сўзлари эса мени карах қилиб қўйди. Ана меҳмондорчилик! Ва бундай мисоллар кам эмас. Бу эса ибодатхоналарни кўзатётган атрофдагиларга танқид қилишлари учун энг қулай фурсатдир.

Ибодатхонада фақат “ибодатхонадаги севги”, бор ва йўқлигини тушуниш учун кўп вақт керак эмас, чунки бундай севги одатда ибодатхона эшиги орқасида тугайди. Бу ўша суний, “якшанбалик” севгидир, қайсики ибодатхона деворларидан ташқарига чиқишни хоҳламайди.Биз ҳеч қачон бир-биримизни яхшироқ билиб олмаймиз, агар фақат хафтада бир мартагина иккисоатлик хизмат давомида учрашсак. Яқин муносабатларни ўрнатиш ва руҳий бирдамлик пайдо бўлиши учун энг зўр жой – бу бизларнинг уйларимиздир.Меҳмондўстлигимизни намоён қилиб биз одамлар билан бизга энг қадрли бўлган нарсаларимизни қурбон қиламиз. Биз вақтимизни қурбон қиламиз, ўз уйларимизда жой, овқат берамиз, маблағимизни сарфлаймиз. Биз деярли ҳаётимизнинг бир қисмини уларга берамиз. Шундай қилиб, меҳмондорчилик бизга арзонга тушмайди. Меҳмондўстлигимизни билдириб эса биз одамларни улар тасаввур қилолмайдиган ғамҳўрлик ва чуқур эътибор билан ўраб қўямиз. Биз меҳмонларга дўстлик ва севгини тақдим қиламиз, дам олишларига имконият яратиб берамиз. Уйларимизнинг эшикларини бир биримизга очмагунимизча, севги, меҳмондўстлик деган нарсалар фақат теория бўлиб қолади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top