3:10

Меҳмондорчиликни кенгайтирамиз 14

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Азиз биродарлар, мана яқинда Раббимизнинг барча инсонлар учун ўлиб тирилган кунини байрам сифатида нишонладик. Мана шу ўлиб тирилиш, Раббимиз Исо Масихнинг жинояти учун содир бўлмаганлиги барчамизга яхши маълўм. Аксинча бир айибсиз кимсани хеч қандай айибсиз хочга михладик. Раббимиз мана шу истакни ўз хохиши билан амалга оширди. Чунки кўплаб пайғамбарлар худди шундай бўлиши кераклиги тўғрисида бундан уч минг йиллар олдин айтган эдилар. Уларнинг хар бир айтган сўзлари бажо бўлди.

Буни эса хозирги кунда биз фисих байрами деб айтамиз. Хурматли тингловчилар мана шу байрамни хар бир оила нишонлаши мумкин. Ёки мехмонлар билан биргаликда хам нишонлаш мумкин. Бу байрам фақатгина европаликлар учун эмас, балки барча инсонлар учун, Раббимизнинг тирилиши орқали нажот олиб келди. Мана шу байрам сабабли уйингизга истаган кишини мехмондорчиликка чақиришингиз мумкин. Мехмонлар учун албатта, ош пишириб уларни ош билан сийлашингиз хам мумкин. Албатта мехмондорчиликдан асосий мақсадимиз, Раббимизнинг қилган ажойиб ишлари, энг мухими эса Унинг ўликлардан биринчи бўлиб тирилганлигини гапириб бериш бўлиши лозим.

Чунки бошқа пайтларда мехмондорчилик қилиш учун имконият бўлмаслиги мумкин. Дўстларимизга эса Раббимизнинг нажоти хақида гапириб бериш учун эса энг қулай вазиятлар, байрам пайтлари деб ўйлаймиз. Масалан бизнинг мамлакатимизда турли байрамлар мавжуд. Қиш фаслида Раббимизнинг Мавлуд байрами бўлса, орадан сал ўтиб умумий байрам бўлмиш янги йил келади. Бахор фаслида эса аёлларимизниг саккизинчи март байрами, ундан кейинроқ эса Наврўз деб аталувчи умумхалқ байрамини нишонлаймиз. Бундан ташқари юқорида айтиб ўтганимиздек Фисих байрами хам бахор фаслида бўлиб ўтади. Кузда эса хосил байрами, бундан ташқари, халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири бўлмиш мамлакатимизнинг мустаққиллик байрамидир.

Манашу байрамларнинг барчаси доимо хар биримиз учун мехмон чақириб, уларга Раббимизнинг нажоти хақида гапириб бериш учун қулай фурсатдир. Байрам нишонлаш эса хар бир кишининг жону дили. Хозирги қийин бир даврда инсонларга нажот хақида гапириб беришнинг қулай усулларидан бири, бу мехмондорчилик. Мехмондорчиликдан мақсад эса нима эканлигини юқорида сизларга айтиб ўтган эдик. Хурматли радио тингловчи дўстлар. Хар доим мехмонлар учун эшигингиз очиқ бўлсин. Худованд эса шу орқали Ўзининг ишини амалга оширмоқчи. Сизга эса шу қилган ишингиз, яъни мехмондорчилик учун Ўзининг баракасини беришни истайди. Хурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, доимо соғ саломат бўлинг, шунинг билан доимо мехмондўст бўлинг деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top