3:38

Меҳмондорчилик 62

MP3

Ассалому алайкум қадрли мухлисларимиз. Сизлар билан радиотулқинлар орқали яна учрашиб турганимиздан ғоят мамнунмиз. Бугунги дастуримизнинг мавзусини эса биз меҳмондорчиликка бағишлаймиз. Муқаддас китобда биз меҳмондўст сўзини кўплаб маротаба учраймиз. Грек тилида бу сўз ксенос филео деб ёзилган. Ксенос сўзининг маъноси мусофир, филео эса – севмоқ маъносини англатади. Демак меҳмондўст бўлиш бу — мусофирларни севиш, уларга севги кўрсатишдур.

Муқаддас китобдаги меҳмондўстлик оддий меҳмондўстликдан анча фарқ қилади, чунки бу меҳмондўстлик дўстларимизга эмас, балки нотаниш одамларга нисбатан севги ва эзгу ишларимизи орқали намоён бўлиши керак. Раббимиз Исо Луқо Хушхабарининг ўн тўртинчи бобида шундай дейди: “Тушки ёки кечки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруғ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар ҳам сени чақириб, қаримта қилишига тўғри келади. Аксинча, зиёфат берганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир. Шунда сен бахтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лекин қиёматда солиҳлар тирилганида сен бунинг қаримтасини кўрасан”. Мен айтмоқчи эмасман, кўчага чиқиб ҳаммасини уйингизга чақиринг деб, бироқ сизга муҳтож бўлганда, албатта, бефарқ бўлманг, имкон борича ёрдам кўрсатиб меҳмондўст бўлинг.

Қачонлардир биз ҳам Худонинг оиласидан, Унинг ваъдаларидан йироқда эдик, ҳеч қандай умидсиз, Худони танимаган одамлар эдик. Лекин Худованд бизни Ўз оиласига қабул қилди, чунки бизни севарди ва Ўз севгисини шу орқали намоён қилди. Худди шу сингари биз ҳам мусофирларга бефарқ қарамаслигимиз лозим. Буюк Худо бизларни рад этмаганда, қандай қилиб биз бундай қилоламиз? Ахир биз эга бўлган ҳамма нарсалар Худоникидир, чунки биз бу дунёга келганда ҳеч нарсани олиб келмадик, ҳеч нарсани олиб кетолмаймиз ҳам. Худованд бизнинг мусофирларга бўлган севгимизни айнан меҳмондорчилик орқали намоён қилишимизни хоҳлайди.

Шу жойда шуни айтишимиз муҳимки, мана шу меҳмондорчилик чин юракдан чиқишини. Биринчи Коринфликларнинг ўн учинчи бобида шундай ёзилган: “Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ”. Демак, ҳамма нарсани севги билан қилмоғи даркор, акс ҳолда ҳаммаси беҳуда ва бефойда. Худога бизнинг ишларимиз эмас, шу ишларни юрғазаётган юрагимиз муҳимдир.

Биласизларми, меҳмондорчилик – бу буюк, шарафли хизматдир. Агар Худованд ушбу хизматни сизга топширган бўлса, демак сиз бунга лойиқсиз. Уйингиз тор ва кичкина бўлса-да, лекин юрагингиз кенг. Мана шу кенг бағрингизни Худованд янада марҳаматласин ва юрагингиз севгига тўлиб тошсин. Ҳайр соғ саломат қолинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top