Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна хаво мавжлари орқали учрашганимиздан бағоят миннадормиз. Азиз тингловчилар бугунги эшттиришимизнинг асосий мавзуси мехмондорчиликка бағишланади. Мехмон кутиш айниқса ўрта осиё халқлари учун мойилдир. Албатта биз бошқа халқларни айтмоқчи эмасмиз мехмон кутишни билмайди деб. Хар бир халқнинг ўзига яраша мехмон кутиш қоидалари мавжуд.
Ўзбекларда мехмондорчиликка оид бир хазилга ўхшаш гап юради. Яъни мехмон бўлиш уч кун деган. Мен кўп биродарларимиздан эштиб қоламан мени уйимда фалончи яшаяпти, лекин бозор учур қилмайди. Уй ишларига ёрдамлашмайди. Ёки бўлмаса уйга битта нон кўтариб келмайди-деб нолиганларини. Хақиқаттан хам бу тўғри нолиш десак хам бўлади. Чунки кимдир сабабли бошқа одамнинг оилавий бюджети зарар кўрмаслиги керак.
Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек воқеалар содир бўлсачи нима қилишимиз керак? Албатта хозир кўпчилик шахарга ўқиш учун ёки ишлаш учун бошқа вилоятлардан келадилар. Уларга эса яшаши учун жой керак бўлади. Шунда уларнинг биринчи нигохи узоқроқ бўлса хам қариндошларига қаратилади. Мени шахсан шундай ўйлайман. Бировни уйига боришдан олдин унинг оилавий шароитини ўрганиб чиқиш мақсадга мовфиқ бўларди.
Шароит борми, уларнинг яшаш даражаси қандай, мен борсам қандай кутиб олишади? Манашунга ўхшаш фикрлар, ва кичик саволлар тўғри қарор қилишимизга оз бўлсада ёрдам беради. Биринчи навбатта бировникига мехмонга борганимизда ўзимиз билан кичик бўлсада бозорлик қилиб олишга одатлансак, икки дона бўлсада нон, мезбоннинг болалари учун ширинликлар сотиб олсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Агар кимнингдир уйида яшаётган бўлсак, доимо уларга оғирлигимиз тушмаслиги учун, уй ишларида ёрдамлашиб туриш хам анча ёрдам бўлади деб ўйлаймиз. Бундан ташқари, онда сонда бўлсада бозорлик қилиш мезбоннинг оилавий бюджетига анча ёрдам бўлади деб ўйлаймиз. Албатта биз ўзбекларда кимнингдир юзига тўғрисини айтиш бироз қийинроқ бўлиши мумкин. Лекин доимо бировга нисбатан ичимизда кек сақлаб юрсак у доимо газак олиб бориши анниқ.
Бу газак эса кун келиб ёрилади. Бу эса жиддий булиши мумкин. Азиз радио тингловчи Ўйлаймизки хар биримиз ўз моммоларимизни турлича хал қилишга ўрганганмиз. Лекин нима бўлмасин бир биримизни кўнглимизни оғритмаслигимиз зарур. Сабаб бу фоний дунёда хаммамиз хам мехмонмиз. Хурматли радио тингловчилар Мехмон кутиш сирларини янада чуқурроқ ўрганишни истасангиз, бизнинг интернетдаги сайтимиздан ўзингизга керак бўлган маслахатларни олишингиз мумкин. Адресимиз www.najot.com Шунинг билан хурматли тингловчилар, бугунги эшттиришимизга якун ясаб сиз азизлар билан келаси эшттиришимизгача хайирлашамиз.